Қамчиқда юкхонадаги электроскутерда юз берган қисқа туташув оқибатида Changan ёниб кетди
Тезкор ҳаракатлар натижасида юкхонада бўлган 18 та велосипеддан 9 таси ва 4 та электроскутердан 1 таси ёнғиндан сақлаб қолинган.

Фото: ФВВ
Кеча, 11 апрел куни соат 21:53 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида ёнғин содир бўлган.
ФВВ хабарига кўра, «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган Changan русумли автотранспорт воситаси юкхонасида бўлган электроскутернинг қувватлагичида юзага келган қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққани тўғрисида «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар қилинган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:09 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:11 да ўраб олинган ва соат 22:12 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида автотранспорт воситасининг салон қисми ҳамда юкхонаси ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида юкхонада бўлган 18 та велосипеддан 9 таси ва 4 та электроскутердан 1 таси ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Тавсия этамиз
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда America Party'ни рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширилди
Жаҳон | 13:28
-
Харкивда Россия дронлари зарбаларида 20 дан ортиқ киши жароҳатланди
Жаҳон | 12:50
-
Германияда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони деярли икки баробар камайди
Жаҳон | 12:47
-
Володимир Зеленский Россияга қарши махсус санкциялар киритди
Жаҳон | 12:37
Мавзуга оид

15:10 / 05.10.2024
Тошкентда Cobalt ва Changan тўқнашди

12:01 / 15.07.2024
Тошкентда электроскутер ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

16:09 / 02.07.2024
Тошкентда Matiz электроскутерни уриб юборди

16:38 / 18.05.2023