Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида "Фарғона водийсининг олтин сайёҳлик ҳалқаси" яратилади
Қирғизистоннинг 24.kg ахборот агентлиги "Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма туристик йўналиш яратмоқчи" сарлавҳали мақолани тарқатди.

Фото: Kun.uz
Нашрда жорий йилнинг 31 март куни Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат раҳбарларининг уч томонлама саммити доирасида "Наврўз – минтақадаги энг қадимий маданий-сайёҳлик мероси" мавзусида минтақавий сайёҳлик форум-мулоқоти ташкил этилгани таъкидланган.
Қайд этилишича, форумда Ўзбекистон қўшни давлатлар билан маданий, тарихий, ва табиий ёдгорликлар хилма-хиллиги билан танишиш имконини берувчи янги сайёҳлик йўналишини яратиш таклифини илгари сурган.
"Жумладан, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг ноёб табиий қўриқхона, тоғ тизими ва кўллари, шунингдек, қадимий шаҳарлари ва бошқа диққатга сазовор жойларига ташриф буюришни ўз ичига олган "Фарғона водийсининг олтин сайёҳлик ҳалқаси"ни яратиш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, анжуманда мамлакатларимизда ўтказиладиган байрам тадбирларини бирлаштирувчи "Наврўз – Марказий Осиё қалбида" деб номланган қўшма маданий-сайёҳлик йўналишини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди", – дейилган нашрда.
24.kg мақоласида "Наврўз қўшни мамлакатлар муштарак тарихининг ажралмас қисми, минтақанинг энг муҳим сайёҳлик ва маданий мероси сифатида Марказий Осиёда ноёб ҳамда ўзига хос туризмни шакллантиришга асос бўлиши мумкин", – деб ёзилган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

19:02 / 15.07.2025
“Ваҳшийлик шу даражада бўладими?..” — заҳарли дори сабаб водийда асаларилар қирилиб битмоқда

16:11 / 17.04.2025
Бугун Фарғона водийси «порох бочкаси» эмас – Президент матбуот котиби

14:52 / 28.02.2025
Хитойда ғамгин кучукчани эслатувчи қоя топилди. Сайёҳлар у билан суратга тушиш учун итларини олиб бормоқда (фото)

14:52 / 10.02.2025