Ўзбекистон | 19:00 / 11.04.2025
7236
2 дақиқада ўқилади
Реклама

МДҲ давлатларида машҳур блогер EVOS бренди фаолияти ҳақида кўрсатув тайёрлади

Россия ва Марказий Осиёда оммалашган YouTube-каналлардан бири — “Разборщик” асосан бизнес ва тадбиркорликни таҳлил қилиб боради ва унинг навбатдаги сони Ўзбекистондаги етакчи овқатланиш тармоғи — EVOS'нинг ишлаш жараёни ҳақида бўлди.

Фото: EVOS

Эксклюзив кўрсатувда россиялик жамоа томошабинларга кўпчилик билавермайдиган жиҳатларни: маҳсулот етказиб берувчилар, таомлар қандай тайёрланиши, ишлаб чиқаришда ишлатиладиган технологиялар ва компаниянинг ҳақиқий молиявий кўрсаткичлари қандай эканини очиқлади.

EVOS: рақамлар, фактлар, етказиб берувчилар

Бугунги кунда EVOS бу — бутун Ўзбекистон бўйлаб 75 та филиал, 3 000 дан ортиқ ходим ва ҳар куни хизмат кўрсатиладиган ўн минглаб мижозлар демакдир. Илк бор томошабинлар компаниянинг барча асосий етказиб берувчиларини кўришди ва логистика, сифат назорати ҳамда таом тайёрлаш жараёни қандай ташкил этилганини билишди. Видеода қуйидагилар батафсил кўрсатилган:

✅ Гўшт, нон ва бошқа маҳсулотларни ким етказиб беради?

✅ Маҳсулот сифати қандай текширилади?

✅ Ошхонада қандай технологиялар қўлланади?

✅ Тармоқ қанча даромад олади?

EVOS халқаро бозорларга чиқмоқда

Компания кенгайишга тайёрланмоқда: EVOS Марказий Осиё ва бошқа минтақалар бозорига чиқишни режалаштирмоқда. Ҳозирда халқаро франшиза очиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда, бу эса муваффақиятли бизнес моделини кенг миқёсда амалга оширишга ёрдам беради.

Нега бу видеони кўриш керак?

“Разборщик” ташрифи — оддий экскурсия эмас, балки бутунлай бизнес таҳлил ҳисобланади. У томошабинга Марказий Осиёдаги энг йирик тез овқатланиш шохобчаси тармоғи қандай ишлашини кўриш имконини беради. Бу — муваффақиятли бизнес ичига назар ташлаш ва унинг ўсиши ортида қандай жараёнлар турганини билиш учун ноёб имконият.

Кўрсатувни ҲАВОЛА орқали томоша қилиш мумкин.

Мавзуга оид