Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
Арктика минтақасининг катта қисми тахминан ўн йилдан кейин музликлардан холи ҳудудга айланади.

Фото: Reuters
Ўтган март ойида ҳаво ҳарорати аномал даражада юқори бўлгани Арктика музликлари майдонининг сўнгги 47 йил ичида рекорд даражада қисқаришига олиб келди. Бу ҳақда Copernicus иқлим ўзгаришини кузатиш хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2025 йил мартда Арктика музликлари майдони 14,5 миллион километр квадратни ташкил этган — бу 1991-2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 6 фоизга кам.
Financial Times’нинг ёзишича, бундай вазият турли давлатлар учун «геосиёсий пойга» имкониятини юзага келтиради. Арктика минтақасининг катта қисми тахминан ўн йилдан кейин музликлардан холи ҳудудга айланиши кутилмоқда. Вудро Вилсон марказининг Қутб тадқиқотлари институтининг собиқ директори Ребекка Пинкуснинг газетага маълум қилишича, минтақада ҳарбий ва савдо кемаларининг фаоллиги кескин ошган.
«Навигация мавсуми, яъни кемалар ўтиши мумкин бўлган давр узаймоқда», — дейди у. Айниқса, Охота ва Баренц денгизлари ҳудудлари муздан сезиларли даражада халос бўляпти. Бундан ташқари, Copernicus дастури раҳбарининг ўринбосари Саманта Бержесснинг сўзларига кўра, Канада Арктикаси, шунингдек, Гренландиянинг ғарбий ва шарқий соҳиллари март ойида «ўртача кўрсаткичдан анча юқори ҳароратларни» бошдан кечирган.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

13:50 / 23.06.2025
Британияда олимлар Арктикани «қайта музлатиш» режасини синовдан ўтказмоқда

17:39 / 30.05.2025
2023 йилда музликлар 600 гигатонна сув йўқотди – Имомали Раҳмон

22:55 / 21.04.2025
Шимолий Муз океанидаги музликлар майдони тарихдаги минимал даражага етди

22:40 / 17.04.2025