«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумида баъзи маҳаллаларга танаффус берилади
Такроран ғолиб бўлган маҳаллалар навбатдаги икки мавсумда иштирок этмайди.

«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми якунларига кўра, 2011 та маҳалла ғолиб деб топилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, ушбу мавсум доирасида 329 та маҳалла илк маротаба ғолибликни қўлга киритган. Бундан ташқари, 2024 йилги 2-мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилган.
Шу сабабли ушбу 826 та маҳалла учун 2-мавсум ҳамда 2026 йилги 1-мавсумда танаффус берилади. Мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.
Танаффус бериладиган маҳаллаларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид

08:52 / 04.04.2025
“Ташаббусли бюджет”да 33 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди

19:04 / 25.03.2025
“Ташаббусли бюджет”дан ҳам умидини узаётган маҳалла: Шаҳрихондаги мактаб қачон таъмирланади?

16:22 / 25.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да энг кўп ғолиб бўлган лойиҳалар маълум қилинди

22:26 / 21.03.2025