Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайлови белгиланди
Аввалги президент Юн Сок Ёл импичмент туфайли лавозимини муддатидан олдин тарк этган эди.

Фото: Reuters
Жанубий Кореяда ҳокимиятдан четлатилган собиқ президент Юн Сок Ёл ўринбосарини аниқлаш учун янги президентлик сайлови 3 июнь куни бўлиб ўтади.
Yonhap ахборот агентлиги ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар беришича, сана президент вазифасини бажарувчи бош вазир Хан Док Су раислигидаги Вазирлар маҳкамаси йиғилишида тасдиқланиши кутилмоқда.
Конституциявий суд 4 апрель куни Миллий ассамблеянинг Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент тўғрисидаги қарорини тасдиқлаган эди. Энди мамлакатда 60 кун ичида президентлик сайлови ўтказилиши керак.
2024 йил 3 декабрда Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Давлат раҳбари телевидение орқали халққа мурожаатида мухолифатни Шимолий Корея ёрдамида конституциявий тузумга путур етказишга уринишда айблади.
14 декабр куни парламент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилди. 31 декабр куни Сеул Ғарбий округ суди тергов сўровига кўра Юн Сок Ёлни ҳарбий ҳолат жорий этиш ва исён кўтаришга уриниш ишида ҳибсга олиш учун ордер берди. 15 январ куни исёнда айбланган президент ҳибсга олинди. 7 март куни ҳибсдан озод қилинди.
Мавзуга оид

16:11
Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари деярли барча парвозларни тўхтатди

08:10 / 19.04.2025
Ўзбекистон ва Жанубий Корея виза талабларини соддалаштириш масаласини муҳокама қилмоқда

18:28 / 08.04.2025
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди

18:13 / 08.04.2025