Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
«Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати» мавзусида ўтказилаётган Ассамблеяда 190 та мамлакат, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Фото: Олий Мажлис Сенати
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеяси иш бошлади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати веб-сайти хабар берди.
Қайд қилинишича, Парламентлараро иттифоқ парламент дипломатиясини ривожлантириш, демократик институтларни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш каби муҳим йўналишларда фаол иш олиб бормоқда.
Ташкилот миллий қонунчилик органларининг илғор тажриба ва амалиётларини ўзаро интеграция қилиш орқали замонавий таҳдидларни бартараф этиш бўйича парламентлар учун умумий стратегияларни ишлаб чиқишда кўмаклашиб келмоқда.
«Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати» мавзусида ўтказилаётган Ассамблеяда 190 та мамлакат, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Ассамблея доирасида ижтимоий тараққиётга эришишда, адолатли жамиятни барпо этишда парламентлар иштирокни кенгайтириш ва фаоллигини оширишга қаратилган 90 га яқин турли тадбирлар ва дебатлар ташкил этилади.
Ассамблеяда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева сўзга чиқди ва Парламентлараро иттифоқ жаҳон сиёсий майдонида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлганини ҳамда парламент дипломатиясини ривожлантириш ва демократик институтларни мустаҳкамлаш борасида ўз фаолиятини амалга ошираётганини таъкидлаб ўтди:
– Бугун Янги Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида ислоҳотлар изчиллик билан давом этмоқда, тараққиётнинг ҳал қилувчи босқичига қадам қўйилди. Миллий парламентларнинг ушбу жараёнларда муҳим ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий вазифаларни ҳал этишдаги роли, ваколатлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон парламенти халқаро парламент механизмларига фаол равишда интеграциялашиб бормоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик паалатаси спикери Нуриддин Исмоилов Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иштирокчиларини қутлаб, мазкур тадбирнинг парламентаризм тарихидаги аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди:
– Қонунчилик соҳасида, дунё миқёсидаги мулоқот ва шерикликни мустаҳкамлаш, парламентларнинг ижтимоий тараққиётни ва адолатни кўзлаган ҳолда фаоллик кўрсатиб, тажриба алмашиш борасида Парламентлараро иттифоқ истиқболда ўзининг мувофиқлаштирувчилик ролини янада кучайтиради деб умид қиламиз.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ассамблеянинг бош мавзуси “Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати” эканлигини қайд этиб, бу борада давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режаларга эътибор қаратди.
Хусусан, Парламентлараро иттифоқ Президенти Тулия Эксон хоним қуйидаги фикрларни билдирди:
– Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ва мамлакатингиз қандай тараққий этаётганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Шу муносабат билан яна бир бор Ўзбекистон Президентини ҳамда Сенат Раисини бу борадаги ҳаракатлари натижаси билан табриклайман. Бу мамлакат барқарор ривожланиб бормоқда. Ассамблея давомида биз адолат ва ижтимоий тараққиёт мавзуларини жамлаб, улар қандай уйғунлашиши мумкинлигини муҳокама қилмоқчимиз. Сабаби баъзида ижтимоий адолатсизликлар бўлади ва айрим давлатлар бу адолатсизликларни тараққиёт номидан оқлашга уринадилар. Биз эса бу икки тушунча биргаликда ривожланиши керак, деб ҳисоблаймиз.
Бош котиб Мартин Чунгонг эса шундай деди:
– Бу ҳафта давомида Тошкент парламент дипломатиясининг пойтахтига айланади. Бу йиғилиш глобал ҳамжамият дуч келаётган муаммолар, зиддиятлар ва низоларни мулоқот орқали ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатувчи намунага айланади. Айни вақтда дунё мураккаб муаммолар, урушлар ва зиддиятлар гирдобида қолаётган бир пайтда ушбу Ассамблеянинг Ўзбекистонда ўтказилиши юртингиздаги бебаҳо неъмат – тинчлик ҳукмронлигини ҳамда мамлакат раҳбариятининг кўп томонлама ҳамкорлик ва парламент дипломатиясини ривожлантиришга бўлган содиқлигини кўрсатади. Бу учун Парламентлараро иттифоқ жуда миннатдордир.
Ассамблея 9 апрелгача давом этади. Унда муҳим халқаро ҳужжатлар, жумладан, Тошкент декларацияси қабул қилинади.
Тавсия этамиз
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
Жамият | 17:21 / 05.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Чехия бош вазирининг Х’даги аккаунти бузиб кирилди ва у орқали фейк постлар эълон қилинди
Жаҳон | 18:21
-
Зеленский фронтда хитойлик аскарлар асирга олинганини маълум қилди
Жаҳон | 18:15
-
«Кальмар ўйинлари» актёри 1 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 18:13
-
Дунёда ўтган йили 1518 киши қатл этилди — бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткич
Жаҳон | 17:55
Мавзуга оид

16:55
Пойтахтнинг Қорасарой кўчасида дарахтлар кўчирилмоқда. Агротехник талаблар бузилган

14:09
Тошкентнинг Қорасарой кўчасида туннел қурилиши бошланди

20:28 / 07.04.2025
Парламентлараро иттифоқ бош котиби «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

14:13 / 06.04.2025