Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан 16 нафар бола Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Санкт-Петербург ва Москвадаги Ўзбекистон консуллик идоралари болаларни давлат фуқароси сифатида идентификация қилиш ва уларга қайтиш сертификатларини расмийлаштириш бўйича барча чораларни кўрган.
Ҳозир болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Марказда уларни ота-оналари ва яқин қариндошлари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан олдиндан тайёрланган васийлик ҳужжатлари билан кутиб олди. Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам уларнинг кейинги яшаш жойларида ҳам давом эттирилади.
Таъкидланишича, болаларнинг 11 нафари ота-оналарига, қолганлари эса васийлик асосида қариндошларига топширилади.
Мавзуга оид

10:48
10 апрелда Истанбулда Россия ва АҚШ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади

10:10
Россия Днипро ва Харкивга дронлар билан зарба берди

08:10
Дума россияликларни чет эл ташкилотлари билан ҳамкорлик учун 7 йилгача қамашга рухсат берди

23:40 / 08.04.2025