Малайзия Ўзбекистонда яримўтказгичлар соҳасида махсус академия ташкил этади
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Яримўтказгичлар, микроэлектроника ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалий тадқиқотлар миллий маркази (MIMOS Berhad) бош ижрочи директори Саат Шукри Эмбонг билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Мулоқот чоғида Ўзбекистон шароитида яримўтказгичларни йиғиш ва синовдан ўтказиш аутсорсинги қувватларини яратиш, ўқув дастурлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни ўз ичига олган Ўзбекистон-Малайзия микроэлектроника технопаркини ҳамкорликда барпо этиш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.
Саат Шукрининг айтишича, яримўтказгичлар соҳасини ривожлантиришда малакали мутахассисларни тайёрлаш энг муҳим қадамлардан биридир. У, шунингдек, Ўзбекистондаги ёш иқтидор соҳиблари салоҳиятини юқори баҳолади. Иқтидорли ўзбек ёшларини MIMOS Berhad базасида мавжуд инфратузилмадан фойдаланган ҳолда тайёрлаш ва иккала мамлакат мутахассислари иштирокида яримўтказгичларни лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил эти масаласи ёрқин истиқболга эгалиги таъкидланди.
Малайзия томони билан яримўтказгичлар соҳасида малакали мутахассисларини ўқитиш ва тайёрлаш бўйича MIMOS Berhad ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ўртасида қўшма корхона ва Ўзбекистонда махсус академия ташкил этишга келишиб олинди.
Учрашув якунида марказ раҳбари мазкур ҳамкорликни амалга ошириш имкониятларини батафсил ўрганиш учун ўз мутахассисларидан иборат гуруҳни Ўзбекистонга юборишини билдирди.
Мавзуга оид

11:29 / 05.04.2025
Малайзия Ўзбекистон кимё саноатида учта лойиҳага инвестиция киритиши мумкин

23:39 / 03.04.2025
Малайзиянинг 11 йил олдин йўқолган MH370 рейсини қидириш ишлари вақтинча тўхтатилди

16:10 / 31.03.2025
Ўзбекистон ва Малайзия яримўтказгичлар соҳасида мутахассислар тайёрлайди

12:07 / 29.03.2025