Сенатор Кори Букер Трампни узлуксиз 25 соат танқид қилиб, рекорд ўрнатди
Ню Жерсидан сайланган демократ Кори Букер сенатда энг узоқ нутқ сўзлаш бўйича рекорд ўрнатди. У 25 соат давомида АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг сафдошлари сиёсатини танқид қилди, хусусан, ҳозирги маъмуриятнинг ижтимоий таъминот, таълим, миграция ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсатига қарши чиққан.

Фото: Zuma / TASS
55 ёшли Букер душанба куни кечқурун сенат минбарига чиқиб, жисмоний ҳолати имкон бергунча ўша ерда қолишини айтди. У 25 соат-у 5 дақиқадан кейингина нутқини якунлади. Бу Сенат тарихидаги энг узоқ давом этган узлуксиз нутқ бўйича рекорд бўлди. AP News қайд этишича, Букерга демократ ҳамкасблари ёрдам қилишган, улар унга саволлар бериб, тин олиш имконини берган.
Охирги марта рекорд 68 йил олдин Жанубий Каролина штатидан сайланган республикачи сенатор Стром Термонд томонидан ўрнатилди. Ўшанда у Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунга тўсқинлик қилиш мақсадида 24 соат-у 18 дақиқа давомида нутқ сўзлаган эди.
Жонли трансляция қилинган нутқ бошланишидан аввал Букер бу чиқишини Трамп ва Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари Илон Маскнинг «қонун устуворлиги, Конституция ва Америка халқи эҳтиёжларига тўлиқ эътиборсизлик» кўрсатгани билан изоҳлади.
Букер ўз нутқида Америка халқи ва Америка демократиясига таҳдидлар жиддий эканини таъкидлаб партиядошларини қатъиятлиликка чақирди. Хусусан, у Илон Маск бошчилигидаги Давлат бошқаруви самарадорлиги департаменти (DOGE) томонидан ижтимоий таъминот соҳасида амалга оширилаётган қисқартиришларни танқид қилди.
«АҚШ президенти атиги 71 кун ичида америкаликларнинг хавфсизлиги, молиявий барқарорлиги ва демократиямизнинг асосий принципларига шунчалик катта зиён етказдики… Бу Америка учун одатий вақтлар эмас. Улар АҚШ Сенатида ҳам шундай баҳоланмаслиги керак», – деди Букер.
Сиёсатчи ўз нутқида ташқи сиёсат масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Жумладан, у Доналд Трампни НАТОни заифлаштиришда, Россия президенти Владимир Путинга нисбатан мойилликда ва Украина президенти Володимир Зеленскийга «диктатор» деб аталган ноўрин баёнотлари учун танқид қилди, шунингдек, сайловчиларнинг Трампнинг Гренландия ва Канадага даъволари юзасидан хавотирларини билдирди.
Кори Букер Вашингтонда туғилган, Ню Жерсида ўсган. Унинг айтишича, оиласи ирқий камситишга дуч келган, жумладан, ота-онаси уй сотиб олмоқчи бўлганида тўсиқларга учраган.
Букер Стэнфордда футбол ўйнаган, Йел университетида ҳуқуқшуносликни ўрганган ва кам таъминланган оилаларга ёрдам берувчи адвокат сифатида ишлаган. Кейинчалик Нюарк (Ню Жерсининг энг йирик шаҳри) шаҳар ҳокими ва АҚШ сенатори бўлган.
2013 йилда у Сенатга навбатдан ташқари сайловда ғалаба қозонди, кейин эса 2014 ва 2020 йилларда тўлиқ муддатларга сайланди. 2020 йилда у президентлик сайловида иштирок этди, аммо унинг кампанияси муваффақиятга эришмайди.
AP News Букернинг бир неча соатлик нутқини чидамлиликни ажойиб намоён этиш деб баҳолади, чунки демократлар «умидсизликка тушган тарафдорлар»га амалдаги президент дастурига қарши курашиш учун барча имкониятларни ишга солаётганларини кўрсатишга уринди.
Сенатор ушбу иши билан сенатнинг кундалик фаолиятига тўсқинлик кўрсатиб, Трамп режаларини амалга оширишга қаршилик кўрсатишни мақсад қилганди. Қайсидир маънода у ўз мақсадига эришди ҳам. Сенат кун тартибидаги қатор масалалар бошқа кунга қолдирилди.
Кори Букер журналистларга ўз нутқига қандай тайёрлангани ҳақида гапириб берди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳожатхонага зарурат сезмаслик учун у ўтган жума кунидан бошлаб овқатланишни тўхтатган ва фақат ўз чиқиши арафасида сув ичган.
Шу билан бирга, Букер қандайдир мослама ёки тагликдан фойдалангани эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб бермаган.
«Мен чидашим керак бўлган энг қийин нарса шу эдики, мушаклар тортиша бошлади ва вақти-вақти билан спазмлар ёки шунга ўхшаш нарсалар юзага келди», – дея қайд этган сенатор.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Ўзбекистон Афғонистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
Иқтисодиёт | 13:21
-
БМТ: Исроилнинг Ғазодаги тинч аҳолига ҳужуми уруш жинояти бўлиши мумкин
Жаҳон | 13:09
-
«Челси»ни сотишдан тушган пул: Лондон Абрамовичга суд билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 12:35
Мавзуга оид

21:52 / 03.06.2025
Трамп тузоққа тушган акулаларни қўйиб юборган икки ғаввосни афв этди

21:06 / 03.06.2025
Эрон уранни бойитишни тақиқлашни «қизил чизиқ» деб атади

20:04 / 03.06.2025
АҚШ Суриядаги 7 та ҳарбий базасини ёпади

18:09 / 03.06.2025