Тошкентда лифт ичида қулфланиб қолган бола қутқарилди
Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифт очилиб, бола қутқарилган ҳамда ота-онасига соғ-омон топширилган.

Фото: ФВВ
Тошкент шаҳрида лифт ичида қулфланиб қолган бола соғ-саломат қутқарилди.
ФВВ келтиришича, куни кеча соат 22:55 да Юнусобод тумани 8-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт қулфланиб қолгани, уни ичида бир нафар бола қолиб кетгани тўғрисида 112 тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.
Туман ФВБ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб борган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифт очилиб, бола қутқарилган ҳамда ота-онасига соғ-омон топширилган.
Мавзуга оид

08:56 / 02.04.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгаради

17:23 / 01.04.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув вақтинчалик ўчирилади

17:14 / 01.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 5 ойга ёпилади

23:27 / 28.03.2025