Ўзбекистон | 11:28 / 29.03.2025
41376
2 дақиқада ўқилади

Хонанда Дилфуза Исмоилова 80 минг долларга чув тушди

Фирибгарликда айбланаётган аёл аввалига хонанданинг “гап”ига қўшилган. Сўнгра ўзини ситрус мевалар олди-сотдиси билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида кўрсатиб, хонанданинг 80 минг АҚШ доллар маблағини ўзлаштиргани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Хонанда Дилфуза Исмоилова фирибгарлик қурбони бўлди, деб хабар бермоқда Hudud информацион дастури.

Унда айтилишича қўшиқчи Дилфуза Исмоилова катта миқдордаги пулга чув тушган. Унга етказилган моддий зарар 80 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ҳозирда ушбу иш жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида кўриб чиқилмоқда. Судланувчидан фақат Дилфуза Исмоилова эмас, бошқа фуқаролар ҳам жабрланган бўлиши мумкин.

Иш тафсилотларига кўра, судланувчи аввалига хонанданинг “гап”ига қўшилган. Сўнгра ўзини ситрус мевалар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор сифатида кўрсатиб, унинг ишончига кирган. У четдан келаётган ситрус меваларнинг ҳар бир юк машинасидан 25-30 минг фойда олаётганини айтган. Бунга ишонган Дилфуза Исмоилова “Мен ҳам бизнес бошламоқчи эдим, яхши режа экан, пул тикаман” деган. Улар фойдани тенг бўлишга келишган. Шу тариқа хонанда судланувчининг тузоғига тушиб қолган.

Судланувчи олдин ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик жинояти бўйича судланган бўлган.

Мавзуга оид