Рамазон ҳайити куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берилди
Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати илиқ, бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади.

Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 30 март – Рамазон ҳайити куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.
Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4+6°С илиқ, кундузи +17+19°С илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Рeспубликаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5+10°С илиқ, кундузи +20+25°С илиқ бўлади.
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5+10°С илиқ, кундузи +20+25°С илиқ бўлади.
Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3+8°С илиқ, кундузи +15+20°С илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5+10°С илиқ, кундузи +20+25°С илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3+8°С илиқ, кундузи +15+20°С илиқ бўлади.
Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3°+2°С, кундузи +4+9°С илиқ бўлади.