Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига нисбатан импичмент бекор қилинди
Корея Республикасининг импичмент эълон қилинган бош вазири Хан Док Су Конституциявий суд қарори билан ўз лавозимига тикланди. Шу тариқа, Хан президент лавозимидан четлатилган Юн Сок Ёл ўрнига президент в.б.га айланади.

Хан Док Су Фото: AP / Ahn Young-joon
2024 йил декабрида Жанубий Корея парламенти томонидан импичмент эълон қилинган Жанубий Корея бош вазири Хан Док Су мамлакат Конституциявий суди қарори билан ўз лавозимига тикланди. Бу ҳақда 24 март, душанба куни "Рёнхап" агентлиги хабар берди.
Шу тариқа Хан яна Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи бўлиб, мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга уринишдан сўнг давлат раҳбари лавозимидан четлаштирилган Юн Сок Ёл ўрнини эгаллади.
Жанубий Корея президенти идораси Конституциявий суд қарорини олқишлаб, у парламент ўз ваколатларини суиистеъмол қилганини исботлаганини айтди. Хан Док Су президентлик лавозимига қайтганидан сўнг савдо каби долзарб масалаларни ҳал қилишга ваъда берди, деб хабар қилган Reuters.
Президент ва унинг ворисига импичментлар
2024 йил 3 декабрда Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мухолифатнинг «давлатга қарши фаолияти»ни баҳона қилиб, кутилмаганда мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Бироқ мамлакат парламенти бу қарорни тасдиқлашдан бош тортди ва эртаси куни эрталаб давлат раҳбари уни бекор қилишга мажбур бўлди. 14 декабр куни халқ вакиллари Юнга импичмент эълон қилишди.
Шундан сўнг, мамлакат Конституциясига мувофиқ, амалдаги ҳукумат раҳбари Хан Док Су президент бўлди. Бироқ 27 декабр куни парламент унга ҳам импичмент эълон қилди. Бунга Ханнинг мамлакат Конституциявий судига яна уч судяни тайинлашдан бош тортгани сабаб бўлди, шунда у ниҳоят Юннинг лавозимидан четлатилишини маъқуллай оларди.
Шундан сўнг мамлакат президенти вазифасини вақтинча бош вазир ўринбосари, молия вазири Чхве Сан Мок бажара бошлади.
Юн Сок Ёл ҳибсдан озод қилинди
Четлатилган президентга ғалаёнга раҳбарлик қилганлик ва ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик айблови бўйича тергов бошланди. У уч марта гумонланувчи сифатида сўроққа келмаганидан сўнг, суд уни ҳибсга олиш учун ордер берди. 15 январ куни Юн қўриқчиларнинг қаршилик кўрсатишга уринишларига қарамай, ўз қароргоҳида ҳибсга олинган. Президент ҳибсга олинганидан кейин Сеулда тартибсизликлар бошланди.
7 март куни Сеул марказий округ суди ҳимоячининг Юн Сок Ёл ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирди ва илгари чиқарилган ҳибсга олиш ордерини бекор қилди. Бир кундан кейин 64 ёшли сиёсатчи ҳибсдан озод этилди. Бироқ, у тергов остида қолмоқда.
Юнга қарши давлат тўнтаришини ташкил этиш айблови бўйича суд жараёни 14 апрел куни бошланади, деб хабар бермоқда Reuters.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

09:25 / 28.07.2025
Паркентда Корея андозалари асосида "Чашма" этно қишлоғи ташкил этилди

07:51 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси фахрий маслаҳатчиси тайинланди

22:38 / 10.06.2025
“Янги президент меҳнат иммиграциясини кенгайтириши мумкин” — кореялик профессор билан суҳбат

18:34 / 01.05.2025