Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Туркия кўчадан топиб олинган эмас»: Эрдўған яна мамлакатдаги митингларга қарши чиқди
Эрдўғон ҳукумат Туркияда кўча террорига тоқат қилмаслигини айтди.

Фото: AP
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған давлат кўча терроризмига таслим бўлмайди, чунки мамлакат «кўчадан топиб олинган эмас» деди. Унинг сўзларига кўра, мухолифат турк халқини полиция ходимлари жароҳатланган намойишларда қатнашишга чақириш орқали барқарорликка тажовуз қилмоқда. Мухолифат етакчиси Ўзғур Ўзелнинг айтишича, митинглар давом этади. Шунингдек, у хавфсизлик кучларини қурол ва қалампир газидан фойдаланмасликка чақирди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳукумат кўчаларда содир бўлаётган террорга кўз юммаслигига ваъда берди.
«Маргинал гуруҳларга эргашиш, полициямизга ҳужум қилиш, судя ва прокурорларимизга таҳдид қилиш, демократия ва миллий иродага қарши чиқиш, ноқонуний ва нодемократик усулларга мурожаат қилиш орқали биз бу мамлакатда ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Туркия кўчадан топиб олинган давлат эмас. Туркия кўча терроризмига таслим бўлмайди», деди Эрдўған.
Унинг таъкидлашича, ҳукумат «Туркияни террор қилиш» уринишларига ва турк халқининг барқарорлигига қарши ҳужумларга тоқат қилмайди. Президентнинг айтишича, митингларга чақирувлар боши берк кўчадир. Эрдўғаннинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар ноқонуний ҳисобланади, айниқса намойишлар чоғида полиция ходимлари жароҳат олса. Унинг таъкидлашича, тартибсизликлар коррупцияга қарши операция баҳонасида юзага келган, шунда даромад олиш ва талончилик схемалари яширин қолади.
Мухолифатдаги Республика халқ партияси раиси Ўзғур Ўзел мухолифат намойишларни тўхтатиш ниятида эмаслигига ишора қилди. Шунингдек, у хавфсизлик кучларини намойишчиларга қарши қалампир газидан фойдаланишни бас қилишга чақирди. Турк оммавий ахборот воситалари полиция ҳатто резина ўқлардан ҳам фойдаланаётганини даъво қилмоқда, аммо расмийлар айбловларни инкор этмоқда. Намойишлар натижасида бир неча намойишчи тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, 16 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими жароҳатланган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди
Жаҳон | 00:39
-
Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
-
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон | 23:35 / 21.07.2025
-
20 дан ортиқ давлат Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришни талаб қилди.
Жаҳон | 23:30 / 21.07.2025
Мавзуга оид

18:32 / 21.07.2025
Туркия соҳилларида вабо қўзғатувчи бактериялар топилди

10:24 / 18.07.2025
Ҳоқон Фидан: Исроил тинчликни истамайди, Исроил барқарорликни хоҳламайди

19:01 / 16.07.2025
Истанбул собиқ мэри Акром Имомўғли 1 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилди

13:09 / 15.07.2025