Ўзбекистон ва Сербия миграция соҳасида ҳукуматлараро битимни имзолайди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олим Абдуллаев бошчилигидаги мамлакат делегацияси Сербияга ташриф буюрди.
Делегация таркибидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги вакиллари ўрин олди.
Ташриф доирасида Сербия меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий масалалар вазири Неманя Старович, Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Никола Стоянович ва Сербия Ички ишлар вазирлиги давлат котиби Владан Загражанин билан музокаралар ўтказилди.
Учрашувлар чоғида ташқи меҳнат миграцияси, виза тартибини соддалаштириш, шунингдек, Сербияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Миграция ва мобиллик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш ҳамда имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
Бундан ташқари, ҳар икки томон учун қулай вақтда икки давлат консуллик-ҳуқуқий департаментлари ўртасида мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Томонлар иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, хусусан, икки давлат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш учун шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришга келишиб олдилар.
Мавзуга оид

21:52
АҚШ бир кунда ҳар бири беш миллион доллардан мингта «олтин карта» сотди

20:24
АҚШда минглаб федерал агентлар мигрантларга қарши курашга юборилди

16:25 / 21.03.2025
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилади

12:27 / 20.03.2025