Жаҳон | 10:51
2082
2 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи: Россия - Европа хавфсизлигига «асосий таҳдид»

Мудофаа бўйича Европа Оқ китобига кўра, Россия яқин келажакда Европа хавфсизлигига «асосий таҳдид» бўлиб қолади.

Фото: NATALIA KOLESNIKOVA/AFP

Россиянинг ядровий қурол бўйича тажовузкорроқ позицияси ва Беларусда ядровий қуролни жойлаштириши ҳисобга олинса, Россия яқин келажакда Европа хавфсизлигига «асосий таҳдид» бўлиб қолади. Бу ҳақда Европа мудофаасининг 2030 йилгача бўлган муддатга оператив тайёргарлиги тўғрисидаги Оқ китобда (ҳукумат ахборот ҳужжати) айтилган. Бу ҳақдаги тушунтиришлар 19 март, чоршанба куни Брюсселда эълон қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Россия Федерацияси «тизимли беқарорлик тармоғи»дан, жумладан, бошқа авторитар кучлар билан яқин ҳамкорлик орқали фойдаланмоқда.

Москва Европанинг қўшниларида – Ғарбий Болқон давлатлари, Гуржистон, Молдова ёки Арманистон бўлсин – доимий равишда «қарама-қаршилик ва беқарорликни қўзғатмоқда» ва Африкада барқарорликни бузувчи таъсири кучайиб бормоқда, дея таъкидлайди у.

«Агар Россияга Украинада ўз мақсадларига эришишга рухсат берилса, унинг ҳудудий амбициялари янада кенгаяди»

«Агар Россияга Украинада ўз мақсадларига эришишга рухсат берилса, унинг ҳудудий амбициялари янада кенгаяди», — дея ишонч билдирди Брюссел.

2025 йилда Россиянинг мудофаа харажатлари харид қобилияти паритети бўйича ҳисобланган Европа Иттифоқига аъзо давлатларникидан ошиб кетиши кутилмоқда.

Мавзуга оид