Havas Holding Франциянинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдириб, халқаро шериклик алоқаларини янада кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга чақирди.

Фото: Havas Holding
11-13 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф доирасида Ўзбекистон билан Франция ўртасида Стратегик ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация, шунингдек, молия-иқтисодиёт, инвестиция, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларга доир қатор ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон ва Франция компаниялари ўртасида 6,5 миллиард евролик қўшма лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури алоҳида эътиборга лойиқ.
Ш. Мирзиёевнинг ташрифи доирасида Париж шаҳрида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ҳамда 100 га яқин етакчи компаниялари раҳбарлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатида Ўзбекистон раҳбари тадбиркорларга ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдириб, халқаро шериклик алоқаларини янада кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга чақирди.
Парижда ўтказилган тадбирлар Havas Holding учун янги имкониятлар эшигини очиб берди. Хусусан, холдинг вакиллари Groupe Sodiaal SA, Accor Group, Fauchon Hospitality, FM Logistic, CMA CGM Group ва бошқа етакчи француз компаниялари билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар ўтказдилар.
Музокаралар чоғида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, логистика, меҳмонхона хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Havas Holding ва Candia ўртасидаги музокаралар давомида томонлар сут маҳсулотларини ҳамкорликда ишлаб чиқариш бўйича дастлабки келишувга эришдилар. Ушбу лойиҳанинг қиймати 30 млн еврога баҳоланмоқда. Candia — дунёдаги энг йирик йигирмата сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари таркибига кирувчи Франция сут кооперативлари гуруҳи — Groupe Sodiaal SA таркибига мансуб бренд.
Шунингдек, Havas Holding вакиллари Maison Kayser билан ҳамкорликда нон, қандолатчилик ва ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳани амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Maison Kayser компанияси 1996 йилда Эрик Кайзер томонидан ташкил этилган бўлиб, нон ва қандолат маҳсулотлари тайёрлаш соҳасида муаллифлик ишланмаларига эга глобал новвойхоналар тармоғидан ташкил топган.
Францияга ташриф давомида Accor Group вице-президенти Филипп Боне билан ҳам музокаралар ўтказилди. Томонлар турли тоифадаги меҳмонхоналарни қуриш истиқболларини муҳокама қилдилар. Айни пайтда Havas Holding ва Accor Group компанияси премиум тоифадаги Pullman ва ўрта тоифадаги Novotel меҳмонхоналарини очишдан манфаатдор. Accor — энг йирик халқаро меҳмонхона операторларидан биридир. Гуруҳ дунёнинг 110 мамлакатидаги 5000 дан ортиқ меҳмонхона ва 10 000 та ресторан, кафе ва барларни бирлаштиради.
Меҳмонхона бизнеси йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Havas Holding билан Fauchon Hospitality компанияси ўртасида музокаралар ўтказилди. Fauchon — 1886 йилдан буён люкс тоифадаги гастрономия соҳасида фаолият юритиб келаётган компания. Fauchon дунёнинг 50 мамлакатида меҳмонхоналар, ресторанлар, кафелар ва чакана савдо дўконларини бошқаради. Томонлар Ўзбекистонда Fauchon премиум бутик-меҳмонхоналарини очиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Таъкидлаш жоизки, Havas Holding учун логистика бизнеси алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу йўналишни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон холдинги вакиллари Франциянинг FM Logistics ва CMA CGM Group каби йирик логистика компаниялари билан учрашувларни режалаштирган.
FM Logistics — француз компаниялари гуруҳи бўлиб, дунёнинг 12 та давлатида омборда сақлаш, копакинг, ташиш ва етказиб бериш занжирларини бошқариш бўйича хизматларни кўрсатади. CMA CGM Group — контейнерли денгиз ташувлари билан шуғулланувчи энг йирик француз транспорт компанияси бўлиб, ушбу йўналишда дунёда тўртинчи ўринда туради.
Францияфа ташриф Havas Holding учун самарали кечди. Компаниялар гуруҳи Ўзбекистоннинг Франция компаниялари билан савдо-иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга қаратилган халқаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришда давом этади.
Havas Holding ҳақида
Havas Holding — 2018 йилда Ўзбекистонда ташкил этилган кўп тармоқли компаниялар гуруҳи. Havas Holding асосчиси Фатхулла Содиқов ҳисобланади. Ҳозирда гуруҳ корхоналари чакана савдо, девелопмент, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ФМCГ товарларини тарқатиш билан шуғулланади. Гуруҳ корхоналарида 4000 га яқин одам меҳнат қилади.
Сайт: havasholding.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

09:00 / 07.03.2025
Havas дискаунтерлари тармоғи фаолиятининг 6 йиллигини нишонламоқда

09:00 / 04.03.2025
Havas Holding Покистон компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади

14:00 / 19.02.2025
Havas Holding Кувайтнинг Gulf Investment House компанияси билан 400 млн долларлик битим имзолади

09:00 / 07.02.2025