Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда
Ўзбекистонда сотувлар 2025 йил 19 мартдан бошланиши режалаштирилган.
Янги моделлар Leica Summilux оптикаси ва энг сўнгги Xiaomi HyperOS 2 операцион тизими туфайли фойдаланувчиларга ноёб имкониятлар тақдим этиб, профессионал мобил суратга олиш учун мукаммал ечимлар сифатида тақдим этилмоқда.

Xiaomi 15 Ultra: Суратнинг юқори чўққиси
Xiaomi 15 Ultra дизайни классик фотокамерадан илҳом олинган бўлиб, қора, оқ ва кумуш хром рангларида мавжуд. Кумуш хром модели аерокосмик синфидаги шиша толадан ва қурилманинг ретро услубини таъкидловчи эко-чармдан тайёрланган.

Смартфон 6,73 дюймли WQHD+ (3200х1440 пиксел, 522 ppi) ажойиб AMOLED-дисплей билан жиҳозланган бўлиб, унинг энг юқори ёрқинлиги 3200 нитгача етади. Бу эса тўғридан-тўғри қуёш нурида ҳам мукаммал кўринишни таъминлайди. Экран равон ишлаш ва қувватни тежаш учун 1-120 Гц оралиғида динамик янгиланиш частотасига эга. 68 миллиард рангни акс эттириш, DCI-P3 ранг майдони қамрови, HDR10+ ва Dolby Vision® технологиялари қўллаб-қувватланади. Дисплей Xiaomi Shield Glass 2.0 ва Gorilla Glass 7i мустаҳкам шишалари билан ҳимояланган.
Leica камералар тизими 50 МП асосий Sony LYT-900 (1 дюйм, ƒ/1.63) сенсорини, 10 см масофадан макросурат олиш функциясига эга 70 мм Leica телефото ва 200 МП (100-200 мм) ултрателефото камераларини ўз ичига олади. Манзаралар учун 14 мм ўлчамли ултра кенг бурчакли камера мавжуд. 120 кадр/сониягача 4К видео суратга олиш, OIS ва EIS барқарорлаштириш тизимлари, шунингдек Dolby Vision® технологияси ва 10 битли Лог ёзуви қўллаб-қувватланади. Тўртта микрофон юқори сифатли овоз ёзишни таъминлайди.
Xiaomi 15: ихчам кўринишда флагман мукаммаллиги

Xiaomi 15 тўрт хил рангда тақдим этилади: қора, оқ, яшил ва суюқ кумуш. У замонавий дизайни ва 1,38 мм қалинликдаги ўта юпқа ҳошиялари билан ажралиб туради. Смартфон 6,36 дюймли AMOLED CrystalRes (2670 х 1200, 460 ppi) экрани билан жиҳозланган бўлиб, 3200 нитгача ёрқинликка эга ва 68 миллиардгача рангни акс эттира олади. DC димминг қорайтириш технологияси ҳамда TÜV Rheinland Low Blue Light ва Flicker-Free сертификатлари туфайли контент кўриш пайтида юқори даражадаги қулайлик таъминланади ва узоқ муддат фойдаланишда ҳам фойдаланувчиларнинг кўзларига тушадиган зўриқиш минималлаштирилади.
14-120 мм оралиғидаги Leica камералари турли суратга олиш вазиятларида аъло натижаларни таъминлайди. Асосий камера 50 МП сенсорли ва ƒ/1.62 диафрагмали бўлиб, Leica 60 мм телеобективи макро суратга олишга мос келади, Leica 14 мм ултра кенг бурчакли камераси эса таъсирчан кенг бурчакли тасвирлар яратиш имконини беради. Тезкор суратга олиш режими лаҳзани 0,6 сонияда қайд этишга имкон беради. Видеога олиш имкониятлари 30 кадр/с тезликдаги 8К ва 4К Dolby Vision® форматларини ўз ичига олади.

Самарадорлик ва мустақил ишлаш қобилияти
Xiaomi 15 сериясидаги смартфонлар ТСМC 3 нм технологиясига эга энг янги Snapdragon® 8 Elite процессори билан жиҳозланган бўлиб, у процессор самарадорлигини 45 фоизга ва график процессор самарадорлигини 44 фоизга оширади. Xiaomi IceLoop совутиш тизими юқори юкламаларда ҳам барқарор ишлашни таъминлайди.
Xiaomi 15 Ultra 90 Вт қувватли HyperCharge ва 80 Вт симсиз қувватлаш имкониятига эга 5410 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Xiaomi 15 эса 90 Вт қувватли HyperCharge ва 50 Вт симсиз қувватлаш имкониятига эга 5240 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга.
Xiaomi HyperOS 2
Xiaomi HyperOS 2 операцион тизими Xiaomi HyperCore ва HyperConnect технологиялари туфайли яхшиланган самарадорлик ва мосликни тақдим этади. AI-Ластик Prо, AI-Акс йўқотиш, AI -Таржимон ва AI-Фильм каби сунъий интеллект воситалари фойдаланувчиларнинг ижодий имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.
Қўшимча уланиш функцияларига Wi-Fi 7, NFC, иккита СИМ-карта (жумладан, eSIM) қўллаб-қувватлаш, Bluetooth 6.0 ва USB -C киради.

Нархлар ва махсус таклиф
Ўзбекистонда смартфонлар нархи: Xiaomi 15 - 11 800 000 сўмдан, Xiaomi 15 Ultra - 17 800 000 сўмдан.
Махсус таклифлар 31 мартгача амал қилади: Xiaomi 15 Ultra харид қилинганда - Xiaomi Watch S3 ақлли соати, Xiaomi 15 харид қилинганда - Xiaomi Buds 5 симсиз қулоқчинлари совға сифатида берилади.

Ўзбекистондаги харидорлар учун махсус таклиф:
19 мартдан 31 мартгача:
● Xiaomi 15 Ultra харид қилинганда - Xiaomi Watch S3 ақлли соати совға сифатида тақдим этилади.
● Xiaomi 15 харид қилинганда - совғага Xiaomi Buds 5 симсиз қулоқчинлари.
Янги қурилмаларни расмий савдо каналларидан харид қилишингиз мумкин:
Mistore, Texnomart, MediaPark, CA Store, Joy Box.
Instagram | Telegram | Сервис марказлари манзиллари | Қўллаб-қувватлаш рақами: +998 71 205 57 85
Xiaomi Corporation ҳақида
Xiaomi корпорацияси 2010 йил апрел ойида ташкил этилган ва 2018 йил 9 июлда (1810.ҲК) Гонконг фонд биржасининг асосий платформасига чиқарилган. Xiaomi истеъмол электроникаси ва интеллектуал ускуналар ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, унинг асосини ИоТ платформасига бирлаштирилган смартфонлар ва ақлли қурилмалар ташкил этади.
"Фойдаланувчилар билан дўстлашиш ва фойдаланувчилар қалбидаги энг зўр компанияга айланиш" ғоясига содиқ қолган ҳолда, Xiaomi доимий равишда инновациялар, юқори даражадаги фойдаланувчи билан алоқа ва операцион самарадорликни оширишга интилади. Компания тинимсиз равишда адолатли нархларда ажойиб маҳсулотларни яратади, бу эса бутун дунё бўйлаб одамларга инновацион технологиялар туфайли янада қулай ҳаётдан баҳраманд бўлиш имконини беради.
Xiaomi - смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиларидан бири. 2024 йил сентябр ойида компаниянинг ойлик аудиторияси (МАУ) бутун дунё бўйлаб тахминан 685,8 миллион фойдаланувчига етди. Xiaomi, шунингдек, истеъмол электроникаси учун дунёдаги энг йирик АИоТ платформаларидан бирини (АИ+ИоТ) яратди; 2024 йил 30 сентябр ҳолатига кўра, унга 861,4 миллионга яқин ақлли қурилмалар (смартфонлар, ноутбуклар ва планшетларни ҳисобга олмаганда) уланган. 2023 йил октябр ойида Xiaomi ўзининг "ақлли" экотизим ёндашуви учун "Инсон × автомобил × уй" стратегиясини тақдим этди - у шахсий қурилмалар, ақлли уй маҳсулотлари ва автомобилларни органик равишда бирлаштиришга мўлжалланган. Xiaomi ҳар доим одамларни марказга қўяди ва янада тўлиқ, қулай ва боғлиқ ўзаро таъсирни таъминлашга интилади.
Xiaomi маҳсулотлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатлари ва минтақаларида тақдим этилган. 2024-йил август ойида Xiaomi кетма-кет олтинчи марта Fortune Global 500 рўйхатига кирди.
Xiaomi Hang Seng Index, Hang Seng China Enterprises Index, Hang Seng TECH Index ва Hang Seng China 50 Index индекслари таркибига киради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди

21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди

21:55 / 28.03.2024
2,78 сонияда 100 км тезлик, кутилганидан арзон нарх: Xiaomi илк электромобилини тақдим этди

23:31 / 16.01.2024