Ўзбекистон | 19:03 / 18.03.2025
3573
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг олти вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
Ўзгидромет маълум қилишича, бунга 20-25 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабаб бўлади.
Ушбу ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Мавзуга оид

23:07 / 25.03.2025
Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

09:16 / 23.01.2025
Ўзбекистоннинг икки ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

19:52 / 15.01.2025
Ўзбекистоннинг икки ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

08:11 / 28.12.2024