Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд хорижий сайёҳларнинг мамлакатда визасиз қолиш муддатини икки баравар қисқартирмоқчи
Мамлакатда ноқонуний ишлаётган ёки бизнес олиб бораётган чет элликлар сони кўпайтган. Шу боис чет эллик туристларнинг Таиландда визасиз қолиш муддати 30 кунгача қисқартирилиши мумкин.

Фото: Bangkok Post
Таиланд ҳукумати чет эллик туристларнинг қиролликка визасиз ташриф буюриш муддатини 30 кунгача қадар қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат Туризм ва спорт вазирлигига таяниб, Bangkok Post газетаси хабар берди.
«Таиландда ноқонуний бизнес олиб бориш хавфини камайтириш мақсадида мамлакатда визасиз қолиш муддатини 60 кундан 30 кунга қисқартириш режалаштирилмоқда. Бироқ қўшимча тафсилотлар ҳали муҳокама жараёнида», — дейилади хабарда.
Газетанинг қайд этишича, Таиландда ноқонуний ишлаётган ёки бизнес олиб бораётган чет элликлар сони кўпайтган. Бундай ҳолатларга қарши курашиш мақсадида Пхукет ва бошқа машҳур бешта курорт — Чиангмай, Паттая, Хуахин, Самуи ороли ва Бангкокда мунтазам текширувлар ўтказилмоқда.
«2024 йилда туризм департаменти 40 та компаниянинг лицензиясини чақириб олган, чунки улар ваколатли директорларни яширинча алмаштириш, директорлар ва акциядорлар ўртасидаги нисбатни бузишда айбдор деб топилган. Бу эса уларнинг туризм фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинишига олиб келган», — деб ёзади нашр.
Таиланддаги компаниялар ҳам юзага келган вазиятдан хавотирини билдирган. Уларнинг сўзларига кўра, узоқ мамлакатлардан келувчи туристлар қиролликда ўртача 14-21 кун қолади, қўшни давлатлардан келадиган сайёҳлар эса ўртача етти кун Таиландда бўлади.
Аввалроқ Таиландда 2025 йил охиридан бошлаб мамлакатга ташриф буюрадиган чет эллик сайёҳлардан 300 бат (8,8 АҚШ доллари) миқдорида солиқ ундирилиши тўғрисида хабар берилганди. Солиқдан тушган маблағлар сайёҳлар ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилишга йўналтирилади — шу орқали улар мамлакатда янада хавфсиз ҳордиқ чиқаришлари мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38
Мавзуга оид

21:18 / 25.07.2025
Дунёда яна бир уруш – Таиланд ва Камбоджа ўртасида

11:29 / 25.07.2025
Таиланддаги Ўзбекистон фуқароларидан Камбоджа билан чегарадош ҳудудларга бормаслик сўралди

12:05 / 24.07.2025
Таиланд ва Камбоджа чегарасида қуролли тўқнашув бўлмоқда

19:34 / 06.07.2025