АҚШ судья буйруғига зид равишда венесуэлалик мафиячиларни депортация қилди
Оқ уй матбуот котиби президент маъмурияти суд буйруғини «бажаришдан бош тортмаганини» айтди ва буйруқ «террорчилар АҚШ ҳудудидан чиқариб юборилганидан кейин» берилганини таъкидлади.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти 16 март куни XVIII асрдаги уруш даврида амал қиладиган қонундан фойдаланган ҳолда венесуэлалик мафия аъзоларининг депортация этилишини эълон қилди. Ваҳоланки, суд бу қонунни вақтинчалик тўхтатиб қўйган эди, деб ёзди The Wall Street Journal.
16 март куни судья Жеймс Босберг президентга АҚШ қамоқхонасидаги чет эл фуқароларини депортация қилиш учун «Душманлик руҳидаги хорижликлар» қонунидан фойдаланишни тақиқлаган эди.
Суд маҳкамасида Америка фуқаролари эркинликлари иттифоқи (ACLU) адвокати Ли Гелернт венесуэлаликлар ортилган иккита самолёт аллақачон Қўшма Штатларни тарк этганини айтди. Судья бу самолётларни зудлик билан Қўшма Штатларга қайтаришни буюрди.
Оқ уй матбуот котиби Кэролин Ливитт президент маъмурияти суд буйруғини «бажаришдан бош тортмаганини» айтди ва буйруқ «террорчилар АҚШ ҳудудидан чиқариб юборилганидан кейин» берилганини таъкидлади. Манбаларга кўра, Оқ уйнинг юқори мартабали амалдорлари суд қарорини қандай бажариш ҳақида қарор қабул қилиш учун йиғилган, аммо, барибир ўз режаларини амалга оширишда давом этишга қарор қилган.
17 март куни Давлат котиби Марко Рубио Сальвадорнинг Tren de Aragua жиноий гуруҳи аъзолари депортация қилинганини айтди. Трамп маъмурияти билдиришномасида Tren de Aragua гуруҳи «Америка Қўшма Штатларига қарши тўғридан-тўғри ва Венесуэладаги Мадуро режимининг кўрсатмаси билан душманлик ҳаракатлари ва тартибсиз уруш олиб бораётгани» таъкидланади.
«Душманлик руҳидаги хорижликлар» тўғрисидаги 1798 йилда қабул қилинган қонун президентга уруш пайтида АҚШга душман ҳисобланган мамлакатлар фуқароларини депортация қилиш имконини беради. Бу қонун сўнгги марта Иккинчи жаҳон уруши пайтида қўлланган.
Мавзуга оид

22:02
Трамп ҳусийлар туфайли Эронга «даҳшатли оқибатлар» билан таҳдид қилди

19:25
АҚШ ва Мексика чегарасида ноқонуний тухум савдоси кескин ошиб кетди

18:24
АҚШ Демократик партияси рейтинги ёрқин лидер йўқлиги сабабли энг паст даражага тушди

15:44