Ўзбекистон | 08:59
1623
1 дақиқада ўқилади

Божхоначилар 790 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйди

Республика божхоначилари йил бошидан буён 790 кгдан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйди. 

Фото: Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси маълум қилишича, Чилонзор туманида олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада машинадаги ҳайдовчи ва йўловчининг чўнтагида полиэтилен ўрамларда жами 165 грамм оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. 

Яшнобод туманидаги офислардан бирида 953 грамм оғирликдаги “гашиш” ва уларни ўлчашда фойдаланилган электрон тарози борлиги аниқланди. 

Сурхондарё вилояти “Айритом” чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган юк машинасини божхона кўригидан ўтказиш давомида ҳайдовчи автотранспорт кабинасидаги орқа ўриндиқ остида 37 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини яшириб қўйганлиги фош бўлди. 

Божхоначилар йил бошидан буён аниқланган 108 та қонунбузилиши ҳолатларида 790 кгдан зиёд оғирликдаги гиёҳванд моддаларнинг олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйган.

Ҳозирда ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Мавзуга оид