Тошкентда бир кунда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 11 млн сўм жарима қўлланди
Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашга қарши навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
12 март куни ўтказилган рейд давомида пойтахт ҳудудида бир куннинг ўзида чиқинди ташлаш билан боғлиқ 16 та ҳуқуқбузарлик аниқланди. Ҳуқуқбузарларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жами 11 миллион 375 минг сўм жарима қўлланди.
МЖтКнинг 91-1-моддаси 1-қисмига кўра, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача (375 000 — 1 125 000 сўм), мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (3 750 000 — 7 500 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 875 000 — 3 500 000 сўм), мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 30 бараваригача (7 500 000 — 11 250 000 сўм) миқдорда жарима солинади.
Мавзуга оид

10:06 / 13.03.2025
Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаётганларга қарши рейд бошланди

16:51 / 08.03.2025
Чиқиндидан қарздорларнинг свет учун тўлов қилишини чеклаш ҳақидаги қонун имзоланди

17:44 / 06.03.2025
Тошкент шаҳри ҳокимлиги бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

13:39 / 26.02.2025