Ўзбекистон | 13:44
1035
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон банки Ўзбекистондаги лойиҳалар учун қўшимча ресурсларни жалб қилиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон Халқ банки (Halyk Bank) бошқаруви раиси Умут Шаяхметова билан учрашди.

Фото: Дунё

Унда Halyk Bank билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, амалга оширилаётган лойиҳаларга инвесторларни жалб қилиш ва Қозоғистон бизнес доиралари иштирокида давра суҳбати ташкил қилиш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Halyk Bank бошқаруви раиси Умут Шаяхметова Ўзбекистон раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолади. Ўзбекистондаги йирик инвестиция лойиҳаларида фаол иштирок этиш ва қозоғистонлик инвесторларни республикадаги инвестиция лойиҳаларига, жумладан, ўрта ва кичик бизнес соҳаларида жалб этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

"Қозоғистон Халқ банки Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча ресурсларини жалб қилишдан манфаатдор", деди у.

Томонлар, шунингдек, жорий йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган йирик иқтисодий тадбирларда фаол иштирок этиш масалалари хусусида ҳам фикр алмашдилар.

Мавзуга оид