Ўзбекистон | 13:42
6157
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга таглик импорти сезиларли қисқарди

2024 йилнинг дастлабки икки ойида прокладка ва тагликлар импорти физик ҳажмда 1,8 баробарга, қиймат жиҳатдан 2,7 баробарга камайиб кетди. Бу динамика нарх-навода ўз аксини топмоқда.

Фото: iStock

Ўзбекистонга таглик импортидаги сезиларли пасайиш фонида нархлар ошиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz суҳбатлашган қатор дўкондорлар маълум қилди.

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-феврал ойларида аёллар ва болалар учун гигиеник прокладка ва тагликлар импорти 2112 тоннани ташкил этган. Бу – 2024 йилнинг мос даври (3826 тонна) билан таққослаганда, 1714 тоннага ёки 1,8 баробарга кам.

Бу тоифадаги маҳсулотларни олиб кириш қиймат жиҳатдан 2,7 баробарга камайган: икки ойлик импорт ўтган йилги 15,2 млн доллардан бу йил 5,6 млн долларгача қисқарган.

Kun.uz бу ҳолатга эътибор қаратишига ижтимоий тармоқларда болалар таглиги учун сертификат жорий этилгани ва импорт тагликларга сертификат берилмаётгани ҳақида тарқалган миш-миш сабаб бўлди. Таҳририят бу қанчалик ҳақиқатга яқинлиги бўйича изоҳ беришини сўраб, Техник тартибга солиш агентлигига савол йўллади.

Маълумот учун, Ўзбекистонга аёллар ва болалар гигиеник прокладка ва тагликлари импортининг умумий қиймати 2023 йилда 102,8 млн доллар, 2024 йилда 86,9 млн долларни ташкил этган.

Мавзуга оид