Ўзбекистон | 16:02 / 11.03.2025
9020
1 дақиқада ўқилади

Шуҳрат Қурбонов Humo бошқаруви раиси лавозимидан кетди

Унинг ўрнига Алексей Максимов тайинланди.

Фото: Kun.uz

Шуҳрат Равшанбекович Қурбонов “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (Humо) бошқаруви раиси лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона портали маълумотларидан маълум бўлди.

Унга кўра, Шуҳрат Қурбонов 2025 йил 6 март куни ўз аризасига кўра “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ раҳбарлигидан кетган. 7 март куни унинг ўрнига Алексей Юрьевич Максимов бошқарув раиси лавозимига тайинланган. Бунгача у Octobank АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.

Шуҳрат Қурбонов Humо тўлов тизимига у ташкил этилган 2018 йил сентябрдан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Раҳбариятдаги бу ўзгариш Humo'нинг эгаси ўзгариши ортидан рўй берди. Ҳукумат январ ойида компаниядаги 100 фоизлик давлат улушини 65 млн долларга хусусийлаштириш бўйича “Paynet” АЖ билан келишувга эришилганини эълон қилганди.

Мавзуга оид