Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматларини туман кесимида баҳолаш тизими – бу одамларга нима беради?
Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишидаги нутқида барча давлат хизматлари туман кесимида баҳоланадиган тизимни йўлга қўйиш таклифини илгари сурди. Хўш, у оддий фуқароларга нима беради ва унинг аҳамияти нимада?

Фото: Kun.uz
Учрашувда давлат раҳбари томонидан жамият ва давлат органлари олдида турган устувор вазифаларга доир муҳим муждалар берилди, қатор муҳим ташаббус ва таклифлар илгари сурилди. Улардан бири – барча давлат хизматлари туман кесимида баҳоланадиган тизим йўлга қўйилиши бўлди.
Мазкур таклиф давлат хизматларининг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлашга қаратилган муҳим янгиликдир. Хўш, у оддий фуқароларимизга нима беради ва унинг аҳамияти нимада? Бу борада қўйидагиларни қайд этиш мумкин.
Биринчидан, аҳоли ўзлари олган давлат хизматларини баҳолаш имконига эга бўлади. Яъни, одамлар қайсидир давлат хизматидан қониқмадими, табиийки, ўша соҳада ишлар, хизмат сифати яхши эмас. Бу ўша “ёмон” деб топилган давлат идора ва ташкилотлари раҳбарларига ўзига хос кўзгу вазифасини ўтайди: у раҳбарлик қиладиган соҳадан аҳоли қониқмаётганини, демакки, тегишли чоралар кўриб, хизматлар сифатини яхшилаш зарурлигини англатади.
Иккинчидан, бугун туман ва шаҳарларда одамлар энг кўп мурожаат қиладиган масалалар – сув, газ, электрга уланиш, субсидиялар, пенсия ва моддий ёрдам олиш билан боғлиқлиги кўпчиликка аён. Бу жараёнда турли идораларга қатнаб, сарсон бўлиш эса фуқаролар учун муаммо бўлиб келган, ва ҳозир ҳам бундай ноқулайликлар кузатилади. Президент таклифига кўра, эндиликда буларнинг барчаси онлайн тарзда ҳал этиладиган тизим орқали йўлга қўйилади. Яъни одамлар кутмайди, сарсон бўлмайди, ҳужжат орттириб, идорама-идора юришга мажбур бўлмайди.
Учинчидан, бу ўзгаришларнинг аҳамияти шундаки, улар давлат хизматларини одамлар учун янада қулай, осон ва шаффоф қилишга қаратилган. Фуқароларга хизмат қилувчи идоралар энди нафақат қонунлар, балки ҳақиқий ижтимоий баҳолар асосида ҳам баҳоланади. Бу тизим ишга тушиши билан бюрократия ва кўзбўямачиликка барҳам беришга қаратилган аниқ механизм яратилади. Бошқача айтганда, аҳолига хизмат қилиши керак бўлган идоралар, аксинча, аҳолини овора қилиши мумкин эмаслигини англатади.
Мазкур янгилик халқаро тажрибада кенг кузатилаётган жараёнлар билан уйғундир. Бундай тажриба Жанубий Корея, Франция, Нидерландия, Япония, АҚШ, Буюк Британия, Финляндия ва бошқа кўплаб давлатларда кузатилади.
Давлат хизматлари сифатини баҳолаш тизимининг жорий қилиниши қуйидагилар билан аҳамиятли:
– давлат хизматлари шаффофлиги ва холислигини таъминлайди;
– аҳолининг давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди;
– мазкур соҳада коррупция элементларини йўқ қилишга кўмаклашади;
– давлат хизматларини кўрсатишда “яширин дискриминация”га (фуқароларни ижтимоий келиб чиқишига кўра ажратиш) йўл қўйилишига имкон бермайди.
Хулоса қилиб айтганда, давлат раҳбарининг мазкур таклифи Ўзбекистонда охирги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади – инсон қадрини улуғлаш, аҳолини рози қилиш сари навбатдаги шаҳдам қадам, одамларимизни қийнаб келган муаммолардан бирига самарали ечим бўлади, дейиш мумкин.
Адҳамбек Рашидбеков,
мустақил тадқиқотчи
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
Иқтисодиёт | 13:59
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
-
Москвада «АрБат» баталйони асосчиси худкуш томонидан ўлдирилгани маълум бўлди
Жаҳон | 13:10
-
Касбий таълим ташкилотларига қабул бошланди
Таълим | 12:15
Мавзуга оид

12:38 / 24.12.2024
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди

15:53 / 17.12.2024
Давлат хизматлари соҳасидаги режалар бўйича маълумот берилди

20:12 / 30.01.2019
Давлат хизматлари маркази яна биттага кўпайди, бу сафар Жиззахда

15:50 / 14.10.2018