Жаҳон | 18:59 / 06.03.2025
2945
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг Вологда вилоятида мигрантларнинг қурилишда ишлашига қўйилган тақиқ бекор қилинди

Янги фармонда айтилишича, минтақада қурилиш соҳасида бўш иш ўринлари кўпайиб бормоқда, бироқ бу жойларни эгаллашга тайёр бўлган ва бандлик хизматида рўйхатдан ўтган ишсиз фуқаролар сони талабни қондириш учун етарли эмас.

Фото: Reuters

Вологда вилояти маъмурияти мигрантларни қурилиш ишларига жалб этишга қўйилган тақиқни олиб ташлашга қарор қилди. Вилоят ҳуқуқий ахборот порталида губернатор Георгий Филимоновнинг тегишли фамрони лойиҳаси жойлаштирилди.

27 февраль куни Филимонов чет эллик ишчиларни жалб қилиш тақиқланган фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Янги рўйхатга, хусусан, биноларни қуриш ва бузиш, турли қурилиш ишларини бажариш киритилган эди.

Бироқ, Алексей Мордашовнинг «Северсталь» компанияси бу қарорга қарши чиқди. Компания бу фармон унинг минтақадаги инвестиция дастурига, жумладан, темир рудаси грануласини ишлаб чиқариш мажмуасини қуришга тўсқинлик қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. «Северсталь» инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Череповецга 6 минг мигрантни олиб келмоқчи эди. Бу эса маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлди.

Шундан сўнг Филимонов қурилиш объектлари ва меҳнат мигрантлари тўпланадиган жойларда назоратни кучайтириш режаларини эълон қилди.

Мигрантларнинг қурилиш майдонларида ишлашига қўйилган тақиқни бекор қилувчи янги фармонда айтилишича, минтақада қурилиш соҳасида бўш иш ўринлари кўпайиб бормоқда, бироқ бу жойларни эгаллашга тайёр бўлган ва бандлик хизматида рўйхатдан ўтган ишсиз фуқаролар сони талабни қондириш учун етарли эмас.

Шунинг учун, Россия фуқаролари учун ушбу бўш иш ўринларини тўлдира олмайди.

 

Мавзуга оид