Оқ уй Украинага ҳарбий ёрдамни қайта тиклаш шартини маълум қилди
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтц бу ҳақда маълумот берди.

Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп тинчлик музокаралари ўтказилса ва «ишончни мустаҳкамлаш чоралари кўрилса» Украинага ҳарбий ёрдамни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтц маълум қилди, деб хабар берди Reuters.
«Ўйлайманки, агар биз музокараларга ҳаракат қилиб, уларни якунлай олсак ва ҳақиқатан ҳам ишончни мустаҳкамлаш бўйича баъзи чораларни кўра олсак, президент бу паузани олиб ташлашга эътибор қаратади», деди Уолтц.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Украина билан музокаралар учун учрашув жойи ва санасини муҳокама қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Трамп 3 март куни Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатган эди. АҚШ президенти 4 март куни Конгрессга мурожаати чоғида Украина президенти Владимир Зеленскийдан музокаралар столига ўтиришга тайёрлигини билдирувчи мактуб олганини айтди. Уолтц сўзларига кўра, мактуб «яхши, ижобий биринчи қадам» бўлди.
«Биз аллақачон ишончни мустаҳкамлаш чоралари ҳақида гапиряпмиз, кейин биз буни россияликлар билан биргаликда кўрамиз ва у томонни текширамиз», деди у.
Бир кун аввал Украина президенти Владимир Зеленский Америка етакчиси Доналд Трамп билан 28 февраль куни Оқ уйда бўлиб ўтган учрашув «кутилганидек бўлмаганини» айтган эди:
«Бу воқеанинг содир бўлгани жуда ачинарли. Ҳамма нарсани тўғрилаш вақти келди. Биз келажакдаги ҳамкорлик ва мулоқот конструктив бўлишини истардик», деб ёзди у.
Шу билан бирга, Зеленский Қўшма Штатлар билан фойдали қазилмалар бўйича келишув имзолашга ва «урушни тезда тугатиш учун ҳаракат қилишга» тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид

23:00
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

22:00
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32
Трамп Зеленский истеъфога чиқмагунча Украинага ёрдам кўрсатишни тикламайди – ОАВ

19:40