379 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган металлни қайта ишлаш цехи аниқланди
Наманган вилоятининг Норин туманидаги металлни қайта ишлаш цехида 379 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилди.

Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратура маълум қилишича, “О.М.С.С” МЧЖ раҳбари К.Т. ва “Энергосавдо” филиали Норин туман бўлими мансабдор шахслари цехни тармоққа ўзбошимчалик билан улаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (Ўғирлик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Мавзуга оид

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

09:02 / 05.03.2025
Қарийб ярим млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

13:57 / 28.02.2025