Иқтисодиёт | 13:21 / 02.03.2025
2384
2 дақиқада ўқилади

Январда қайси ҳудудларда истеъмолчилар кўпроқ кешбэкка эга бўлгани маълум қилинди

Тўланган кешбэкларнинг энг катта қисми Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. Кейинги ўринда Тошкент вилояти жойлашган.

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ ойи учун истеъмолчиларга 28 феврал санасигача 118,5 млн дона чекка 92,6 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тўланган кешбэкларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

·      Тошкент шаҳри - 37,1 млрд сўм;

·      Тошкент вилояти - 9,2 млрд сўм;

·      Самарқанд вилояти - 8,5 млрд сўм;

·      Фарғона вилояти - 5,9 млрд сўм;

·      Андижон вилояти - 4,5 млрд сўм.

Аввалроқ Ўзбекистонда истеъмолчиларга 2024 йилда олинган (4 феврал ҳолатига) 1 млрд чек учун 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк тўлангани хабар қилинганди.

Маълумот учун, чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидларга берилган чеклар учун кешбэк 2022 йилда жорий қилинган.

2024 йил январдан аҳолига қайтариладиган 1 фоизлик кешбэк суммасига БҲМнинг 60 баравари миқдорида чегара ўрнатилди.

Мавзуга оид