Исроил Ғазо секторига гуманитар ёрдамлар ўтишини тўсиб қўйди
ҲАМАС Исроилни мўрт сулҳни бузишга уринишда айблади ва гуманитар ёрдамни тўхтатиш қарорини «арзон товламачилик, ҳарбий жиноят ва сулҳ битимини қўпол равишда бузиш» деб атади.

Фото: Anadolu Agency
Исроил Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиб беришилини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняҳу канцеляриясига таяниб, Euronews хабар берди.
Қайд этилишича, Исроил томони агар ҲАМАС АҚШнинг ўт очиш режимини узайтириш таклифини қабул қилмаса, «қўчимча оқибатлардан» огоҳлантирилган.
Олдинроқ Тел-Авив Рамазон ва Пасха охирига қадар, яъни 20 апрелгача ўт очишни тўхтатишга рози бўлганди. Бу борадаги таклиф АҚШ президенти Доналд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Стив Уиткоффдан келиб тушган.
Ўз навбатида ҲАМАС Исроилни мўрт сулҳни бузишга уринишда айблади ва гуманитар ёрдамни тўхтатиш қарорини «арзон товламачилик, ҳарбий жиноят ва сулҳ битимини қўпол равишда бузиш» деб атади.
Исроил Ғазога ўтувчи барча чегара йўлларини, жумладан, Миср билан чегарадаги ўтказиш пунктини ҳам назорат қилади.
Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги сулҳнинг 1 март куни якунига етган биринчи босқичида гуманитар ёрдам ҳажмини ошириш кўзда тутилган эди. Ҳар иккала томон ҳам сулҳнинг иккинчи босқичини келишиб олиши керак, унинг доирасида ҲАМАС ўнлаб гаровдагиларни Исроил қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши ва ўт очишни тўхтатиш муддатини узайтириш эвазига озод этади.
Таклифга кўра, ҲАМАС биринчи кун гаровдаги исроилликларнинг ярмини озод этади, қолгалари эса ўт очишни доимий тўхтатиш бўйича келишувга эришилганидан кейин қўйиб юборилади.
Ғазодаги гуманитар инқироз
Ғазо секторида яшовчи фаластинликлар гуманитар инқироздан азият чекмоқда ва ёрдам келиши тўхтатиб қўйилса, вазият янада оғирлашиши мумкин. БМТ ҳисоботига кўра, анклавдаги 60 фоиздан ортиқ уйлар (292 мингга яқин) ва йўлларнинг 65 фоизи вайрон қилинган.
Кўплаб одамлар бошпанасиз қолмоқда, тоза ичимлик сувига эҳтиёж бор, санитария шароити мавжуд эмас ва буларнинг барчаси касалликлар авж олишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025
ҲАМАС Исроил ҳарбий ҳаракатлар бошласа, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди

22:42 / 06.03.2025