Велоспорт. 17 ёшли Самира Исмоилова – жаҳон ва Осиё рекордини ўрнатди
Малайзияда велоспортнинг трек йўналишида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велоспортчи Самира Исмоилова трек йўналишининг индивидуал таъқиб пойгасида жаҳон рекордини ўрнатиб олтин медални қўлга киритди.

Велотрек бўйича Осиё чемпионатининг сўнгги куни доирасида терма жамоамиз аъзоси Самира Исмоилова ёш қизлар ўртасидаги индивидуал таъқиб дастурида энг яхши натижани қайд этган ҳолда олтин медалга эга чиққан эди. Ҳамюртимиз мазкур дастурдаги натижаси орқали Ўзбекистон, Осиё ва Жаҳон рекордини ўрнатишнинг уддасидан чиқди. Исмоилова индивидуал таъқиб дастурида 3:46.800 вақтда маррани кесиб ўтди.
Бу эса УСИ халқаро комиссари Уэйн Ромарио томонидан рекорд сифатида тасдиқланди. Энди ёш қизлар ўртасидаги индивидуал таъқиб дастурида жаҳон ва Осиё рекорди 17 ёшли спортчимиз — Самира Исмоиловага тегишли.
Халқаро эксперт ва мутахассисларнинг фикрига кўра, Самира Исмоилова Осиё чемпионатининг янги кашфиёти бўлган.
Шу ўринда, миллий терма жамоа аъзоси Дмитрий Бочаров, 23 февралда эркаклар орасида трекнинг скретч йўналишида бўлиб ўтган мусобақада амалдаги жаҳон чемпиони Казушиге Кубоки устидан ғалаба қозониб олтин медални эгаллагани барча спорт экспертлари қаторида велоспорт ихлосмандларини ҳам лол қолдирди.
Мазкур ғалаба трекнинг Man Elite категориясида ўзбек велоспорти тарихида 1991 йилдан буён илк бор эришилган ғалаба бўлди.
Велоспорт миллий терма жамоаси 2025 йилдаги Осиё чемпионатларида жами 8та медални қўлга киритган бўлса, шулардан 3 таси олтин медал, қолганлари бронза медаллар бўлди:
- Ёшлар ўртасида: Самира Исмоилова очколар бўйича гуруҳ пойга – бронза;
- Ёшлар ўртасида: Самира Исмоилова ва Надежда Бартенева, тандем мэдисон – бронза;
- Катталар орасида: Асал Ризаева ва Нафосат Козиева, тандем мэдисон – бронза;
- Катталар орасида: Нафосат Козиева, омниум – бронза;
- Катталар орасида: Нафосат Козиева, очколар бўйича гуруҳ пойга – бронза.
«Спортчиларнинг тайёргарлик олиб боришида, ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишдаги энг замонавий технология ва қурилмалардан фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда энг асосийси хорижий (Италия, Германия) мутахассислар ва мураббийларни дунё велоспорти талабларига мос равишда танлаб ишга жалб қилиниши 2025 йилги мавсум доирасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ўз натижаларини яққол кўрсатди», - дейилади Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси хабарида.
Мавзуга оид

20:30 / 07.02.2025
Осиё велоспорт конфедерациясига ўзбекистонлик бош котиб сайланди

15:37 / 16.08.2022
Конья-2021. Ўзбекистон велоспорт терма жамоаси 11та медаль қўлга киритди, Ольга Забелинскаяда олтин ҳет-трик

15:58 / 30.04.2019
Ўзбекистон терма жамоаси велоспорт бўйича Осиё чемпионатида 7 медални қўлга киритди

15:30 / 19.04.2019