Ўзбекистон | 08:57 / 28.02.2025
1285
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 6,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Истеъмолчи лойиҳа-техник ҳужжатларисиз, газ таъминоти ташкилоти билан шартнома тузмасдан, тармоққа ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

Фото: Ҳудудгазтаъминот

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчасида жойлашган “А.С.И.” МЧЖга тегишли бинода табиий газдан фойдаланиш ҳолати хатловдан ўтказилди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар беришича, ўрганиш жараёнида истеъмолчи лойиҳа-техник ҳужжатларисиз, газ таъминоти ташкилоти билан шартнома тузмасдан, тармоққа ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Ҳолат бўйича тегишли тартибда далолатнома тузилиб, 6 млрд 600 млн сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди. 

Мавзуга оид