Ўзбекистон | 18:12 / 26.02.2025
40674
1 дақиқада ўқилади

Журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди

Алишер Рўзиохунов Kun.uz сайтида бир неча йил самарали меҳнат қилганди.

26 феврал куни журналист Алишер Рўзиохунов вафот этди. Бу ҳақда марҳумнинг отаси хабар берди.

Маълум бўлишича, журналист охирги вақтларда оғир касаллик билан оғриётганди.

Иқтидорли ва қалами ўткир журналист Алишер Рўзиохунов Kun.uz сайтида бир неча йил самарали меҳнат қилган. У фаолияти давомида давлат ва жамият ривожи йўлида юзлаб ижодий материаллар тайёрлаган.

Шунингдек, Алишер Рўзиохунов давлат ташкилотлари ходимларини бир столга жамлаб, «Мунозара клуби» каби катта лойиҳалар ташкил қилган эди.

У 2021 йилда «Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти муҳаррири сифатида «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган.

Kun.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдиради.

Мавзуга оид