Ўзбекистон | 11:16 / 26.02.2025
14608
1 дақиқада ўқилади

Жомбой туманига янги ҳоким тайинланди

Жомбойга сўнгги беш йил давомида раҳбарлик қилиб келган Қаюм Собиров ўрнини Хуршид Назаров эгаллади.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Хуршид Назаров Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

У шу пайтгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Назаров энди Жомбойга 2020 йил апрелидан буён раҳбарлик қилиб келган Қаюм Собиров ўрнида иш бошлади.

Маълумот учун, Хуршид Назаровнинг акаси Умид Назаров ҳам бир муддат, 2019 йил ёзига қадар ушбу туманга ҳокимлик қилган.

Бундан олдинроқ Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида ҳам ҳоким ўзгарган — туманга 2023 йил октябридан буён раҳбарлик қилиб келган Мухтор Ҳайитмуродов ўрнини Ғолиб Муродов эгаллаганди.

Мавзуга оид