Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ҳодиса оқибатида Malibu-2 ҳайдовчиси ва йўловчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Яшнобод туманида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 23 феврал куни соат 01:30 ларда Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида Malibu-2, Cobalt, BYD ва Onix транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
ЙТҲ оқибатида Malibu-2 русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Андижонда иккита Nexia-2, Лаб ова SWM G01 транспорт воситалари иштирокида авария содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

17:39
Мексикада автобуслар иштирокидаги иккита ЙТҲда 25 киши ҳалок бўлди

17:21
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актриса қизни автомобил босиб кетди

12:27
Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлди

12:10