Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2025 йилда 43 млрд доллар инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда
Ҳиндистонда чоп этиладиган Business Central Asia ойлик журналининг январ сонида Ўзбекистонга бағишланган туркум материаллар эълон қилинди.

Фото: Shutterstock
"Ўзбекистон 2025 йилда 43 миллиард АҚШ доллар сармоя жалб қилишни режалаштирмоқда" сарлавҳали мақолада 2024 йилдаги инвестициявий фаолият якунлари ва президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2025 йил учун белгилаб берилган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилган.
"2017 йилдан буён мамлакат иқтисодиётига 188 миллиард АҚШ доллари инвестиция киритилган. Шундан 87 миллиард АҚШ доллари четдан жалб қилинган. Натижада инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 30 фоиздан ошиб, барқарор иқтисодий ўсишга замин бўлмоқда", – деб таъкидланган мақолада.
Ҳинд журналисти Ўзбекистонда 2024 йил иқтисодиётга киритилган инвестициялар ҳажми 1,3 баравар кўпайиб, 36 миллиард АҚШ долларидан ошганига эътибор қаратган. Натижада йил давомида 560 та йирик ва ўрта лойиҳа ишга туширилган. 2025 йилда экспортни яна 1 миллиард АҚШ долларига ошириш имконияти яратилган.
"Ўзбекистон 2025 йилда 43 миллиард АҚШ долларлик инвестиция ҳажмини ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Бу орқали 300 дан ортиқ йирик лойиҳа бажарилиши, импорт ўрнини босувчи 662 та янги маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда", – деб қайд этади Business Central Asia.
Нашр, шунингдек, Ўзбекистон 2030 йилга бориб йиллик экспорт ҳажмини икки баравар ошириб, унинг миқдорини 45 миллиард АҚШ долларига етказишдек муҳим стратегик мақсадни кўзлаётгани ҳақида ёзган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Аббос Файзуллаев ЦСКА билан иккинчи совринини қўлга киритди
Спорт | 22:15
-
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди
Жаҳон | 21:38
-
Расман: Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинмоқда
Ўзбекистон | 21:33
Мавзуга оид

19:58 / 07.07.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди

17:51 / 07.07.2025
Президентга Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот берилди

15:47 / 07.07.2025
Ярим йиллик якунлари: Ўзбекистон иқтисодиёти 6,7-6,8 фоиз ўсиши кутилмоқда

09:40 / 07.07.2025