Иқтисодиёт | 09:31 / 20.02.2025
15159
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк карталар ҳақида юборилаётган SMS хабарлар бўйича изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда тижорат банклари томонидан фуқароларга тегишли банк карталари ҳақида SMS хабарлар юборилаётгани ҳақида маълумот тарқалди. Марказий банк ҳолат бўйича изоҳ берди.

Фото: Kun.uz

Ушбу SMS хабарлар тижорат банклари томонидан Марказий банкнинг тегишли кўрсатмасига мувофиқ фуқароларни уларнинг номига расмийлаштирилган банк карталари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида юборилмоқда

SMS хабарларда келтирилган банк карталари рақамлари ахборот хавфсизлиги ҳамда киберхавфсизлик талабларидан келиб чиқиб, қисман беркитилган тарзда акс эттирилган.

“Фуқаролар SMS хабарларда қайд этилган банк карталари уларнинг номига расмийлаштирилганлиги билан боғлиқ бирор тушунмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилиб, ҳолатга аниқлик киритишлари ҳамда фойдаланмаётган банк карталарини ёпишлари тавсия этилади”, дейилади хабарда.

Анъанавий усулда банк картаси очишдан ташқари фуқаролар номига банк карталари (хусусан, виртуал банк карталари) фирибгарлар томонидан ҳам очилиши мумкин. 

Бунда банк мобил иловаларидаги фуқаро шахсий кабинети эгалланиши оқибатида ёки фуқаронинг ўзи банк мобил иловасида рўйхатдан ўтиш орқали расмийлаштирилиши мумкин.

Мавзуга оид