Жаҳон | 17:07 / 19.02.2025
48708
2 дақиқада ўқилади

«Қотил астероид»нинг Ер билан тўқнашиш хавфи ортгани маълум қилинди

Бироқ мутахассислар одамларни хотиржамликка чақирмоқда.

Фото: Getty images

NASA маълумотларига кўра, 2024 YR4 астероидининг 2032 йил декабрида Ер билан тўқнашиш эҳтимоли 3,1 фоизга етди. Бу уни ҳозир кузатилаётган энг хавфли астероидга айлантиради. Шу пайтгача осмон жисмларидан бирортасининг Ер билан тўқнашиш хавфи бундай даражага етмаган эди.

Хавотирли статистик маълумотларга қарамай, мутахассислар одамларни хотиржам бўлишга чақирмоқда. Олимлар объектнинг траекториясини кузатишда давом этяпти. Март ойида у Жеймс Уэбб космик телескопи томонидан ўрганилади. Бундай прогнозлар кўпинча қайта кўриб чиқилади ва вақт ўтиши билан таҳдид эҳтимоли камаяди, деди Брюс Беттс, Planetary Society жамияти бош олими.

Астероид биринчи марта 2024 йил 27 декабрда Чилидаги El Sauce расадхонасида топилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унинг диаметри 40 метрдан 90 метргача. Агар у Ерга тушса, зарба тезлиги соатига (64 минг км/с бўлиши мумкин, бу тахминан 8 мегатон тротил портлашига тенг - Хиросимадаги ядро портлашдан 500 баравар катта.

Ҳозирги вақтда ҳисоб-китоблар эҳтимолий таъсир зонаси Тинч океанининг шарқий қисмини, Жанубий Американинг шимолини, Атлантика океанини, Африкани, Арабистон ярим ороли ва Жанубий Осиёни қамраб олишини кўрсатмоқда. Бироқ, бу маълумотлар янада аниқлаштирилиши керак.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, эҳтимолий тўқнашувга тайёргарлик учун етарли вақт бор. 2022 йилда NASA DART миссияси космик кема ёрдамида астероид орбитасини муваффақиятли ўзгартирди, яъни агар реал таҳдид юзага келса, фалокатнинг олдини олиш чоралари кўрилиши мумкин.

Мавзуга оид