OpenAI ChatGPT’даги цензурани юмшатди
Энди ChatGPT илгари “тақиқланган” саволлар ва баҳсли мавзуларни ҳам муҳокама қилади.

Фото: Thomas Trutschel/Photothek via Getty Images
OpenAI сунъий интеллект моделларини ўқитиш сиёсатига ўзгартиришлар киритди. Бу мунозарали мавзуларга янада холис ёндашувни таъминлаш мақсадида амалга оширилди. Энди ChatGPT илгари “тақиқланган” саволларни ҳам муҳокама қила олади, деб ёзмоқда TechCrunch.
Сунъий интеллект моделларини ўқитишнинг асосий тамойилларини белгиловчи Model Spec ҳужжати янгиланди. OpenAI вакиллари таъкидлашича, асосий ўзгариш мураккаб ва баҳсли мавзуларни муҳокама қилишда кўпроқ интеллектуал эркинликка интилишдан иборат.
Илгари сунъий интеллект баҳсли саволларга жавоб беришдан бош тортарди ёки “ижтимоий мақбул позиция”ни таклиф этарди. Энди эса чат-бот турли хил нуқтайи назарларни илгари суради.
OpenAI’дагиларнинг фикрича, сунъий интеллект фойдаланувчиларга номақбул туюлиши мумкин бўлган масалаларда ҳам бетараф қолиши керак.
Шу билан бирга, муайян чекловлар сақланиб қолмоқда: ChatGPT ёлғон маълумотларни қўллаб-қувватлашдан ёки ножўя саволларга жавоб беришдан бош тортади (масалан, порнографик мазмундаги матнларни яратиш).
OpenAI’даги ўзгаришлар аввалроқ компанияни цензура учун танқид қилган Доналд Трамп маъмурияти билан муносабатларни яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда, деб баҳолади экспертлар. Можаролардан бири ChatGPT Трампнинг сайлов кампаниясини қўллаб-қувватловчи шеър ёзишни рад этгани, аммо Жо Байден учун бундай шеърни ёзиб бергани сабабли юзага келганди.
Мавзуга оид

12:40 / 03.03.2025
Ҳиндистон Тошкентда сунъий интеллект бўйича биринчи маълумот марказини қуради

16:57 / 28.02.2025
OpenAI янги сунъий интеллект GPT-4.5 моделини тақдим этди. У кодларни яхшироқ ёзади

18:47 / 24.02.2025
Сингапур банки сунъий интеллект жорий этилиши фонида 4 минг ходимини ишдан бўшатади

22:42 / 23.02.2025