Тошкентнинг Глинка кўчасида кўп қаватли бизнес маркази қурилиши мумкин
Яккасарой туманидаги Глинка кўчасида жойлашган иккита икки қаватли бинолар ўрнида, учта кўп қаватли бинолар қурилиши мумкин: турар жой мажмуаси, бизнес маркази ва меҳмонхона. Туман ҳокими бу ташаббус билан чиққан инвестор Griffin Development компанияси вакили билан учрашув ўтказди.

Фото: Яккасарой тумани ҳокимлиги
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Глинка кўчасида бизнес маркази қуриш таклиф этилди, деб хабар берди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова ушбу ташаббус билан чиққан инвестор Griffin Development компанияси вакили билан учрашув ўтказди.
Учта кўп қаватли уйдан иборат лойиҳа доирасида бизнес маркази, замонавий меҳмонхона, маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ва турар жой бинолари барпо этилади.
Лойиҳада келтирилишича, мажмуа 37 ва 39-сонли икки қаватли бинолар ўрнида қурилади. Ҳозирда уларда Omad Taxi ва Yumecs курерлик идораси жойлашган.
Аввалроқ Туркия компанияси Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари билан музокаралар давомида Бешёғоч бозори ўрнида йирик бизнес марказ қуришни таклиф қилганди.
Шунингдек, декабр ойида Хитой компанияси Аския бозорининг 1,83 гектар майдондаги мулки ва ҳудуди бўйича тендерда ғолиб чиққани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

21:10 / 08.03.2025
Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди

09:21 / 08.03.2025
Тез ёрдам ходимлари уй йўлагида ташлаб кетган фуқаронинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

16:24 / 07.03.2025
“Ваҳимага тушманг” — Кадастр агентлиги ерлар хитойликларга сотилаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

09:32 / 07.03.2025