Ўзбекистон | 20:04 / 13.02.2025
2706
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 2024 йилда ЙТҲ оқибатида 91 киши ҳалок бўлди

Депутатлар шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) олдига ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун бир қатор вазифаларни қўйди.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Тошкент шаҳрида 2024 йилда 1280 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу рақам Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши қарорида келтирилди.

Маълум бўлишича, авариялар оқибатида 1189 киши жароҳатланган ва 91 киши ҳалок бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 720 таси пиёдалар айби билан, 98 таси тезликни меъёрдан ошириш оқибатида содир бўлган.

Депутатлар шаҳар ЙҲХБ олдига ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун бир қатор вазифаларни қўйган:

- йўл-транспорт инфратузилмаси талабига жавоб бермайдиган кўчалар ва чорраҳалар рўйхатини шакллантириб, камчиликларни бартараф этиш бўйича масъул ташкилотларга таклиф киритиш;

- шаҳар кўчаларида транспорт ва пиёдалар оқими, пиёдалар билан боғлиқ содир этилган авария нуқталарини аниқлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш бўйича қўшимча чораларни кўриш.

Қарорда ЙҲХБ Тошкент шаҳри бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 10 та кўчма фоторадар қурилмасини харид қилиши кераклиги қайд этилган.

Бундан ташқари, пойтахт кўча ва йўлларидаги 12 та жойга қавариқ пиёдалар ўтиш жойини ташкил қилиш белгиланган.

Мавзуга оид