Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон тўплаган балл пасайди
Ушбу индексда Ўзбекистон 180 та давлат орасида 121-ўринни эгаллади. 100 балли индекс бўйича мамлакат 32 балл тўплади. Ўтган йилги кўрсаткич 33 баллни ташкил этганди.

Фото: РБК
Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти 2024 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексини (Corruption Perception Index) эълон қилди.
Ўзбекистон янги рейтингда 180 та давлат орасида 121-ўринни эгаллади. 100 балли индекс бўйича (0 — коррупция даражаси ўта юқори, 100 — ўта паст) Ўзбекистон 32 балл тўплади (бир йил аввал — 33 балл). Ангола, Эквадор, Кения, Шри-Ланка ва Тогода ҳам шунча балл бор.
Бир йил ичида мамлакатнинг баҳоси 1 баллга пасайди — бу кўрсаткич камида 2012 йилдан буён биринчи марта ёмонлашди. Натижада, Ўзбекистон сўнгги ўн йил давомида коррупцияни сезиш кўрсаткичини яхшилаш суръатлари бўйича жаҳон (аммо минтақавий эмас) етакчилари рўйхатидан чиқиб қолди.
Аввалги йилларда Ўзбекистоннинг ўрни:
- 2023 йилда 121-ўрин;
- 2022 йилда 126-ўрин;
- 2021 йилда 140-ўрин;
- 2020 йилда 146-ўрин;
- 2019 йилда 153-ўрин;
- 2018 йилда 158-ўрин.
Рейтингда кетма-кет еттинчи йил Дания етакчилик қилмоқда — 90 балл. Ундан кейинги ўринларни Финландия (88 балл) ва Сингапур (84 балл) эгаллаган.
Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича ўртача кўрсаткич 2024 йил учун индексдаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб қолмоқда ва 100 баллдан 35 баллни ташкил этган.
Минтақада энг яхши натижани 53 балл билан Гуржистон, Арманистон (47 балл) ва Черногория (46 балл) кўрсатди. Якуний тўртликда Россия (22), Озарбайжон (22), Тожикистон (19) ва Туркманистон (17) бор. Қозоғистон — 40, Қирғизистон — 25 балл тўплаган.
Мавзуга оид

14:04 / 05.03.2025
Президент амалдорларнинг ҳашамат ва дабдабага интилишини коррупциянинг илдизи деб атади

13:43 / 05.03.2025
Президент адвокатлар дуч келаётган тўсиқларни бартараф этиш топшириғини берди

12:10 / 05.03.2025
Бош прокуратура ва ИИВ бир-бирини тийиб туриши кераклиги айтилди

12:07 / 05.03.2025