Исроил бош вазири Нетаняҳу гаровдагилар қайтарилгач ҲАМАС йўқ қилинишини айтди
Шунингдек, бу фикрга АҚШ президенти ҳам қўшилишини маълум қилди.

Фото: AP
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувни охирига етказиш, гаровдагиларнинг барчаси озод қилингач ҲАМАС йўқ қилинишига ваъда берди.
«Бугун биз яна ҲАМАС йиртқичларини кўрдик. Фуқароларимизни ўлдирган, гаровга олинганларни ҳақорат қилган ўша йиртқичлар. Мен уларга яна айтаман: улар бунинг учун жавоб берадилар. Биз гаровга олинганларнинг барчасини қайтариш учун ҳамма нарсани қиламиз. Биз уларнинг хавфсизлиги ҳақида қайғурамиз. <...> Лекин бундан ташқари, биз гаровга олинганларнинг барчасини қайтариб олиш учун ҳамма нарсани қиламиз, аммо ҲАМАС у ерда (Ғазода) қолмайди, бу борада президент Трамп мен билан якдил. ҲАМАС йўқ қилинади ва гаровдагиларни қайтарамиз. Шундай бўлади», деди Нетаняҳу.
АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ бир неча бор фаластинликлар Ғазо секторидан қўшни араб мамлакатларига кўчирилиши кераклигини айтган эди. Шу билан бирга, сектор ҳудуди АҚШ назоратига ўтиши керак. Шундан сўнг, «дунёнинг энг яхши девелоперлари» билан ҳамкорлик қилиб, АҚШ секторни «ер юзидаги энг катта ва энг таъсирли ривожланиш лойиҳаларидан бирига» айлантиришни режалаштирмоқда. Нетаняҳу Трампнинг таклифларини илиқ қабул қилди.
Мавзуга оид

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025
ҲАМАС Исроил ҳарбий ҳаракатлар бошласа, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди

22:42 / 06.03.2025