Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IT хизматлари экспортини 1 млрд доллардан ошириш режалаштирилмоқда
Президент раҳбарлигидаги йиғилишда 2025 йилда IT хизматлари ҳажмини 30 фоизга ўстириб, 80 триллион сўмдан, экспортини 1 миллиард доллардан ошириш зарурлиги таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 7 феврал куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистонда IT хизматлари ҳажми ва экспортини оширишга доир топшириқлар берилди.
Масофавий хизматлар экспортини янги босқичга олиб чиқиш вақти келгани таъкидланди.
Фақат техник хизмат кўрсатиш билан чекланмай, бухгалтерия, консалтинг, суғурта, юридик ва бошқа профессионал хизматлар экспортини йўлга қўйиш кераклиги қайд этилди.
Мутасаддиларга хорижий давлатларнинг хизматлар импортини ва талабларини таҳлил қилиб, ўқув дастурларини шунга мослаш ва тегишли мутахассисларни тайёрлаш топширилди.
Бу йил креатив иқтисодиётдаги стартап лойиҳалар учун 50 миллион доллар ажратилди.
Мисол учун, Amazon'да ишлаб, Нукусга қайтиб келган Бекназар Абдукамолов стартап лойиҳасига Facebook'дан 3 миллион доллар жалб қилгани учун бугунги кунда активлари 15 миллион долларга баҳоланмоқда.
Ҳозирда дунёнинг йирик IT компанияларида ишлаётган бундай юзлаб ёшларимиз бор. Рақамли технологиялар вазирлигига энг аввало шундай ёшлар билан биргаликда стартап лойиҳаларини амалга ошириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Умуман, 2025 йилда IT хизматлари ҳажмини 30 фоизга ўстириб, 80 триллион сўмдан, экспортини 1 миллиард доллардан ошириш зарурлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда
Ўзбекистон | 23:59 / 25.07.2025
-
Қўриқхонада давом этаётган ёнғин, «Ишдаги ишқ» можароси, Навоийни заҳарлаётган корхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:53 / 25.07.2025
-
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
-
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Мавзуга оид

10:48 / 21.07.2025
Ўзбекистондан Британияга қовун экспорти йўлга қўйилди

13:57 / 11.07.2025
Ўзбекистон илк бор софлиги 99,9 фоиз бўлган рений металлини экспорт қилди

11:33 / 10.07.2025
6 ойда экспорт қилинган меваларнинг қиймати маълум қилинди

12:45 / 08.07.2025