ҲАМАС гаровдаги яна уч нафар исроилликни озод қилди
Бунга жавобан Исроил 183 нафар фаластинлик маҳбусни қўйиб юборади.

Фото: BBC
Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи гаровга олинган уч нафар исроилликни Қизил Хоч ташкилоти ходимларига топширди. Озод қилинганлар: 53 ёшли Эли Шараби, 56 ёшли Оҳад Бен-Ами ва 34 ёшли Ор Леви.
Қизил Хочга топширилишидан олдин ҲАМАС гаровга олинганлар ташвиқот нутқларини ўқишга мажбурланган оммавий маросим ўтказди. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг идораси «бугун кўрилган даҳшатли тасвирларни жавобсиз қолдирмасликни» айтди.
Озод қилинган гаровдагилар эвазига Исроил бир кун ичида 183 нафар фаластинлик маҳбусни қўйиб юборади, улардан 18 нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Озод қилинган маҳкумларнинг 7 нафари озод этилганидан сўнг дарҳол депортация қилинади.
Бу 19 январдан кучга кирган сулҳ битимидан кейин бешинчи алмашинув бўлди.
Аввалги тўртта алмашинувда ҲАМАС гаровдаги 18 нафар исроилликни, жумладан, беш нафар Таиланд фуқаросини озод қилди. Исроил 400 маҳбусни, жумладан, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганларни ва узоқ муддат судсиз ушлаб турилганларни қўйиб юборди.
Мавзуга оид

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025
ҲАМАС Исроил ҳарбий ҳаракатлар бошласа, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди

22:42 / 06.03.2025