Болтиқбўйи давлатлари Россия электр тармоғидан узилди
Эстония, Латвия ва Литва 9 феврал куни Европа энергетика тизимига уланади. Ўтиш жараёни истеъмолчилар учун ҳеч қандай узилишларсиз амалга ошиши режалаштирилган.

Фото: ТАСС
Эстония, Латвия ва Литва 8 феврал куни Россия электр ҳалқасидан ажралиб чиқди, деб хабар беради LSM.
Яқин соатларда учта Болтиқбўйи давлати энерготизими автоном ишлай бошлайди, 9 феврал охирига қадар эса у таркибида континентал Европанинг барча давлатлари, шунингдек, Туркия, Жазоир, Марокаш ва Тунис бўлган Европа энергетика тизимига уланади.
Расмийларнинг қайд этишича, ўтиш жараёни истеъмолчилар учун ҳеч қандай узилишларсиз амалга оширилади, аммо аҳолига кутилмаган вазиятлар содир бўлиши мумкинлиги сабаб мобил телефон ва ноутбукларни қувватлантириб олиш тавсия қилинган.
Россия Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Калининград области энерготизими автоном режимда фаолиятини бошлаган. Таъкидланишича, минтақада сўнгги йилларда тўртта янги ИЭС қурилган ва улар автоном ишлашга тўлиқ тайёрланган.
Болтиқбўйи давлатлари Россияга бўлган энергоқарамликни камайтириш мақсадида БРЭЛЛдан узилиш режаси ҳақида 2017 йилда эълон қилганди. РФ Украинага бостириб кирганидан кейин ушбу жараён тезлашиб кетди. 2022 йилда Болтиқбўйи давлатлари Россия ва Беларусдан электр энергияси харидидан бутунлай воз кечди.
Мавзуга оид

19:53
Европа нимадан қўрқмоқда: минтақа ўзини ҳимоя қила оладими?

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошди

18:48 / 08.03.2025
Сурияда нотинчлик – ижтимоий тармоқларда одамларнинг оммавий қирғини видеолари тарқалди

08:20 / 08.03.2025