Жамият | 11:55 / 08.02.2025
14230
1 дақиқада ўқилади

Автобусда вояга етмаган болага тегажоғлик қилган шахсга нисбатан терговга қадар текширув бошланди

4 феврал куни Тошкент шаҳрида автобусда 1988 йилда туғилган фуқаро маст ҳолда бўлиб, 2012 йилда туғилган ўғил болага жинсий тегажоғлик ва боланинг шаънига зид бошқа ноқонуний ҳаракатлар қилган.

Фото: Болалар омбудсмани

Ижтимоий тармоқларда автобусда ёш болага тегажоғлик қилингани тўғрисида видео тарқалди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 4 феврал куни Тошкент шаҳридаги йўловчи ташувчи автобусда фуқаро Х.Ғ (1988 йилда туғилган эркак) маст ҳолда бўлиб, вояга етмаган У.И (2012 йилда туғилган ўғил бола)га жинсий тегажоғлик ва боланинг шаънига зид бошқа ноқонуний ҳаракатлар қилган.

Ҳозирда болага нисбатан содир этилган бундай зўравонлик ҳолати бўйича Чилонзор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани хабарига кўра, ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.

Мавзуга оид